Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк тизимининг молиявий барқарорлиги таҳлил этилди

Янгиланган сана:  2 Ноя 2020, 18:30
2 Ноя 2020

Марказий банк бошқарувининг онлайн тарзда ўтказилган навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида банк тизимининг 9 ойлик фаолияти якунлари тижорат банклари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Йиғилишда банкларнинг молиявий барқарорлик даражаси, шу жумладан, коронавирус пандемиясининг оқибатларини юмшатиш ҳамда кредитлаш жараёнларини оптималлаштириш ҳолати таҳлил натижалари муҳокама этилди.

Коронаинқироз таъсирига қарамай банк тизими ўз молиявий барқарорлигини сақлаб қолган бўлса-да, банкларда капитал ва ликвидлилик буферларини шакллантириш ҳамда келгусида вужудга келиши мумкин бўлган шокларга бардошлигини таъминлаш масаласи уларнинг кунлик муҳим ишига айланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан, бошқарув йиғилишида айрим банкларнинг ликвидлилик ва кредит рисклари ҳамда уларни юмшатиш, шунингдек, банкларда кредитлаш жараёнини оптималлаштириш бўйича амалга ошираётган ишлари тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди ва уларга тегишли баҳо берилди.

Йиғилишда барча тижорат банкларига:

юзага келиши мумкин бўлган рисклар, жумладан, ликвидлилик ва кредит рискларининг банк молиявий барқарорлигига таъсири бўйича турли сценарийлар асосида стресс-тестлар ўтказиб бориш;

активлар таркибини ўзгартириш ва барқарор ресурс базасини шакллантириш орқали банкнинг юқори ликвидлилик кўрсаткичларини минимал талаблардан кам бўлмаслигини таъминлаш;

банк ходимларининг мижозлар билан ишлаш ёндашувини ўзгартириш ҳамда уларнинг малака ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш бўйича топшириқлар берилди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X