Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Хусусий брокерлик компаниясининг лицензия бланкаси сохталаштирилгани аниқланди

Янгиланган сана:  16 Апр 2021, 17:58
16 Апр 2021

Интернет сайтлари ва турли хил ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган “PRIME CAPITALS” хусусий брокерлик компаниясининг лицензия бланкаси Марказий банк томонидан тижорат банкига “банк операцияларини амалга ошириш учун” берилган амалдаги лицензия бланкасига ўхшатма шаклида сохталаштирилганлиги аниқланди.

Марказий банк “PRIME CAPITALS” хусусий брокерлик компаниясига “банк операцияларини амалга ошириш учун” лицензия берилмаганини маълум қилади.

Фирибгар компания ёки фирмалар томонидан Марказий банкнинг лицензия бланкасини сохталаштириш орқали содир этилиши мумкин бўлган турли ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланиш мақсадида Марказий банк фуқароларни шубҳали фирмаларнинг хизматларидан фойдаланмасликка, ҳужжатлар билан ишлашда эътиборлироқ бўлишга чақиради.

Шу билан бирга, Марказий банкнинг расмий бланкасида чоп этилган лицензиялар тақдим этилган ҳолатларда ундаги маълумотларни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида (www.cbu.uz) мавжуд бўлган лицензияланган ва рўйхатга олган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан солиштириб кўришни тавсия этади.

Бу ўз навбатида, фуқароларнинг келгусида молиявий бозордаги хизматлардан фойдаланиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган турли тушунмовчилик ва низоли ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олади.

USD = 10550.84
+8.18
EUR = 12804.50
-21.7
RUB = 142.11
-0.47
GBP = 14914.67
+12.62
JPY = 97.02
+0.16
CHF = 11673.87
-9.04
CNY = 1638.10
-3.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X