Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк оромгоҳларда болаларнинг молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасининг иккинчи мавсумини бошламоқда

Янгиланган сана:  10 Июн 2021, 23:49
10 Июн 2021

Марказий банк томонидан болалар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган комплекс тадбирлар доирасида болалар оромгоҳларида ўйинли ўқув машғулотларини ўтказиш юзасидан 2020 йилда бошланган ташаббус давом эттирилмоқда.

Ўтган йили молиявий таълимга оид лойиҳа 1000 га яқин болаларни қамраб олиб, улар учун кўнгилочар тадбирлар билан биргаликда таълимни умумлаштирган ҳолда молиявий саводхонликларини оширишга имкон яратди.

Лойиҳа “Пул”, “Банк картаси”, “Даромад ва харажатлар”, “Оила бюджети”, “Шахсий жамғармалар”, “Кредит”, “Суғурта”, “Молиявий хатарлар ва молиявий хавфсизлик” каби кенг доирадаги мавзулар бўйича болаларнинг билимларини шакллантиришни ўзида мужассам этган.

Оромгоҳларда лойиҳани амалга ошириш жараёни қуйидагилардан иборат:

  • болалар оромгоҳларига чиққан ҳолда молиявий саводхонлик элементларини ўз ичига олган ўйин кўринишидаги ўқув машғулотлари ва жисмоний машқларни бажариш йўналишларидаги молиявий саводхонлик бўйича дастур юзасидан оромгоҳ тарбиячилари учун тренинг-машғулотларини ўтказиш;

  • машғулотларни ўтказиш учун ўқув-тарқатма материаллари билан оромгоҳларни таъминлаш;

  • Марказий банк мутахассислари томонидан болалар учун молиявий саводхонлик бўйича мастер-класс ташкил этиш;

  • Марказий банкнинг молиявий саводхонлик бўйича веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида ҳар бир оромгоҳда молиявий саводхонликка доир ўтказилган тадбирларни ёритиш.

Марказий банк ушбу лойиҳага қизиқиш билдирган ташкилотлар, давлат ва хусусий оромгоҳлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради

Савол ва таклифлар юзасидан қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: 71 212-73-56.

Finlit.uz билан биргаликда молиявий саводхонлигингизни оширинг!

USD = 10571.88
-9.48
EUR = 12623.88
+48.99
RUB = 145.58
+1
GBP = 14758.34
+79.88
JPY = 95.27
-0.53
CHF = 11512.45
+27.2
CNY = 1632.22
-1.61
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X