Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Янгиланган сана:  29 Июн 2021, 19:17
29 Июн 2021

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг шу йил 26 июндаги 16-ялпи мажлисида “Банк сири тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришлар тасдиқланди.

Ушбу ўзгартиришлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик базасини халқаро меъёрларга мослаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қонунга киритилган қўшимчаларга асосан прокуратура ва тезкор-қидирув органлари мижозларнинг ҳисобварақлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотни Марказий банкнинг ахборотлар базасидан автоматик равишда олишлари мумкин.

Бундан ташқари банк сирини ташкил этувчи маълумотлар фақат прокурор санкцияси бўлган тақдирдагина тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ҳамда тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор асосида тақдим этилади.

Мазкур меъёр жиноят содир этилишининг олдини олиш ва аниқлаш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга оширишни кўзда тутади. Ушбу тартиб дунёнинг кўпгина мамлакатларида мавжуд бўлиб, фақат жиноятчи ёки жиноятда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан қўлланилади.

USD = 10648.03
-21.97
EUR = 12582.78
+11.39
RUB = 144.82
+0.32
GBP = 14774.14
+71.95
JPY = 96.82
-0.07
CHF = 11639.74
+20.44
CNY = 1638.69
-3
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X