Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ички валюта бозорида Этика кодекси қабул қилинди

Янгиланган сана:  15 Апр 2022, 15:51
15 Апр 2022

Ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада такомиллаштириш, жумладан, бозор иштирокчилари томонидан юқори стандартларга асосланган бозор фаолиятини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан “Ички валюта бозорида Этика кодекси” ишлаб чиқилди.

Кодекс ички валюта бозори иштирокчиларининг барқарор фаолият кўрсатишига асос бўлиб, барча манфаатдор томонларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳалол ва холис фаолият юритишлари учун шаклланган умумахлоқ нормалари жамланмаси ҳисобланади.

Мазкур Кодекс ички валюта бозорининг яхлитлиги ва самарадорлигини таъминлаш ва такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, қонунчилик ҳужжатларида тўғридан-тўғри кўзда тутилмаган масалаларни тартибга солиш бўйича тавсиявий характерга эга.

Кодекс ички валюта бозорида қуйидаги асосий тамойилларни ўз ичига олади:

Профессионализм ички валюта бозорида фаолият олиб борувчи масъул ходимларнинг профессионал даражада тегишли тажриба, техник билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиши;

Маълумотлар конфиденциаллиги − бозор иштирокчилари томонидан ўз мижозларига хизмат кўрсатиш жараёнида олган конфиденциал маълумотларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш;

Манфаатлар тўқнашуви ички валюта бозори иштирокчиларининг хизмат мажбуриятларини объектив ва холисона бажаришига таъсир кўрсатадиган бевосита ёки билвосита шахсий манфаатлар тўқнашуви;

Бозор манипуляцияси бозор иштирокчилари томонидан бозорнинг бошқа иштирокчиларини чалғитиш ва бозор фаолиятини барқарор ишлашига тўсқинлик қилиш мақсадида чалғитувчи нархларда буюртмаларнинг киритилиши ёки талаб, таклиф ва савдолар ҳажмининг сунъий равишда оширилиши;

Ахборот алмашиш ва комуникация бозор иштирокчилари ўртасида маълумотлар шаффофлиги таъминланиши, ахборот алмашинувида профессионал ёндашилиш ҳамда нотўғри маълумотлар тарқатилмаслик;

Мижозлар билан муносабатлар бозор иштирокчилари ва ўз мижозлари ўртасидаги ахлоқий меъёр ва профессионалликка амал қилинган муносабатлар.

Бугунги кунда “Ички валюта бозорида Этика кодекси” тижорат банклари томонидан қабул қилинган ҳолда ички валюта бозоридаги фаолияти Кодекс қоидаларига мувофиқлаштирилмоқда.

 Кодекс билан танишиш

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X