Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Коммерцбанк (Германия) делегацияси билан учрашув ўтказилди. Учрашувда келгуси ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.
Коммерцбанк вакиллари Марказий банк ҳамда тижорат банклари билан муносабатларни янада жадаллаштиришга тайёрлигини таъкидлаб ўтдилар.
Ўз навбатида, Марказий банк томонидан Коммерцбанк билан турли йўналишларда фаол ҳамкорлик олиб боришга хайрихоҳ эканлиги билдирилди.
Коммерцбанк вакиллари билан учрашув
Янгиланган сана: 16 Июн 2022, 11:20