Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

МАРКАЗИЙ БАНК ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИГА 30 ЙИЛ ТЎЛДИ

Янгиланган сана:  2 Июл 2022, 15:20
2 Июл 2022

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, банк тизимини ислоҳ қилишнинг аҳамияти катта эди.

1991 йилда Конституцияга ўзгартиришлар киритилгач, Ўзбекистон ССР Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Давлат банки деб номланган ва бундан салкам бир йил ўтиб, 1992 йил 2 июлда эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташкил этилган.

Унинг зиммасига мамлакат пул-кредит сиёсатини олиб бориш, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда бир неча нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, нақд пул муомаласини ташкил этиш, валютани тартибга солиш, Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестициявий мавқеини, ташқи қарзини ва захира активларини ўз ичига олган банк, пул-кредит статистикасини, ташқи сектор статистикасини шакллантиришни ҳамда эълон қилишни амалга ошириш ва бошқа қатор вазифалар юклатилди.

Ҳозирги кунда Марказий банк тасарруфида 14 та ҳудудий бош бошқармалари ва 10 та ташкилотларида минглаб ходимлар фаолият олиб бормоқда.

Марказий банкнинг ташкил этилиши миллий иқтисодиётимизни босқичма-босқич юксалтириш, банк-молия тизимининг мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнаб, Марказий банк мамлакатимизни ривожлантиришга қаратилган барча ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиб келмоқда.

Марказий банк, унинг ҳудудий бош боқармалари ва тасарруфидаги ташкилотларда фаолият олиб бораётган катта жамоани, соҳанинг фидойи ва фахрий ходимларини Марказий банк ташкил этилганига 30 йил тўлгани муносабати билан муборакбод этамиз.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X