Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Mastercard халқаро тўлов тизими делегацияси билан учрашув

Янгиланган сана:  1 Мар 2023, 11:02
1 Мар 2023
Марказий банкда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Masterсard халқаро тўлов тизими ўртасида қўшма меморандум доирасида ташкил этилган бошқарув қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда “Киберхавфсизлик” ҳамда “Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш” йўналишлари бўйича ҳамкорликдаги тадқиқотларнинг дастлабки натижалари тақдим этилди. Олинган хулосалар асосида компания мутахассислари томонидан нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш ва киберхавфсизлик даражасини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.

Мулоқот чоғида томонлар банк мутахассислари ва аҳолининг турли соҳаларда малакасини оширишга қаратилган тадбирлар кўламини кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар.

Учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X