Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ички валюта бозорининг 2021 йил ҳолати бўйича қисқача шарҳи

Янгиланган сана:  21 Янв 2022, 09:50
20 Янв 2022

Ички валюта бозори 2021 йилда чет эл валютасига бўлган талабнинг ортиши ҳамда қулай ташқи бозор конъюнктураси ва иқтисодий ўсишнинг юқори кўрсаткичлари фонида таклифнинг ҳам ўсиши билан характерланди.

2021 йил давомида ташқи савдо айланмасининг жадаллашиши кузатилди. Хусусан, экспорт тушумлари ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилга нисбатан 34 фоизга ўсиб, 11,6 млрд. АҚШ долларига етди. Шунингдек, импорт тўловлари ўтган йилга нисбатан 25 фоизга ошиб, 25,7 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг умумий ҳажми 2021 йилда 26,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 ва 2020 йилларнинг тегишли даврларига нисбатан мос равишда 1,7 ва 1,3 баробарга ошди.

2019-2021 йилларда ички валюта бозори сегментлари кесимида чет эл валютасига бўлган талаб динамикаси

млн.АҚШ долл.

photo_2022-01-20_19-35-17.jpg 

Ички валюта бозорида чет эл валютасидаги умумий таклиф ҳажми 2021 йилда 22,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ўсди (2020 йилда – 14,3 млрд. АҚШ долл., 2019 йилда – 11,7 млрд. АҚШ долл.).

 

 Хусусан, мазкур даврда:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 11,0 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги чет эл валюталари сотилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,7 баробарга ошди (2020 йилда – 6,7 млрд. АҚШ долл.);

банклар ва жисмоний шахслар томонидан сотилган чет эл валюталари миқдори 7,4 млрд. АҚШ долларини ёки ўтган йилга нисбатан 44 фоизга кўп бўлди (2020 йилда – 5,1 млрд. АҚШ долл.).

 

2019 - 2021 йилларда ички валюта бозоридаги таклиф манбалари

млн. АҚШ долл.

photo_2022-01-20_19-35-28.jpg  

I. Юридик шахслар билан амалга оширилган валюта операциялари

Юридик шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб 2021 йилда 2020 йилга (15,4 млрд. АҚШ долл.) нисбатан 40 фоизга ўсиб, 21,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

2021 йилнинг 15 февралида валюта олди-сотди операцияларига киритилган ўзгаришлар биржадан ташқари валюта бозорида мижозлар билан мустақил равишда тўғридан-тўғри валюта операцияларини амалга ошириш имконини берди.

Натижада, тижорат банкларининг хўжалик юритувчи субъектлар билан тўғридан-тўғри амалга оширилган битимлар ҳажми сезиларли даражада ўсиб (жами операцияларнинг 94%), мазкур даврда 20,3 млрд. долларни ташкил этди (2020 йилда3,7 млрд. долл.).

2019-2021 йилларда юридик шахсларнинг биржа ва биржадан ташқари валюта бозорларида чет эл валютаси хариди

млн. АҚШ долл.

 

photo_2022-01-20_19-35-40.jpg 

2021 йилда импортни молиялаштириш манбалари таркибида ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар (конвертация) улуши 60 фоизни, хорижий валютадаги ўз маблағлари ҳисобига импортни молиялаштириш 25 фоизни, чет эл валютасидаги кредитлар ҳисобига молиялаштириш эса 16 фоизни ташкил этди. Ўтган йилда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 57, 24 ва 18 фоизга тенг бўлган.

2020-2021 йилларда импортни молиялаштириш манбалари

фоизда

photo_2022-01-20_19-36-02.jpg  

Ички валюта бозорида чет эл валютасининг асосий қисми ёки 57 фоизи ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хомашё импорти, 20 фоизи валютадаги кредитларни сўндириш, 20 фоизи халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти, 1 фоизи хорижий инвесторлар даромадларининг репатриацияси ва қолган 2 фоизи бошқа мақсадлар учун харид қилинган.

2021 йилда ички валюта бозорида чет эл валютасини харид қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ойлик ўртача сони 9 887 тани ташкил этиб, 2019 ва 2020 йилларнинг мос даврига нисбатан 48 ва 39 фоизга ошган (2019 йилда – 6 686 та, 2020 йилда – 7 137 та).

 

2020-2021 йилларда чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркиби

фоизда

photo_2022-01-20_19-36-15.jpg

II. Жисмоний шахслар билан амалга оширилган операциялар

2021 йил мобайнида жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига сотилган чет эл валютаси миқдори 7,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 1,5 баробарга ошди (2020 йилда - 4,6 млрд. АҚШ долл.).

Шу билан бирга, жисмоний шахсларга 4,6 млрд. АҚШ доллари сотилди ҳамда ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ўсди (2020 йилда - 4,1 млрд. АҚШ долл.).

 

2021 йилда жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган операциялар ҳажми

млн. АҚШ долл.

photo_2022-01-20_19-36-29.jpg 

2021 йилда жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган таклиф ҳажми унга бўлган талаб ҳажмидан 2,5 млрд. АҚШ долларига ортиқ бўлди (2020 йил 5 баробар кўп). Бу ўз навбатида, ички валюта бозорида қўшимча таклиф манбаи бўлиб хизмат қилди.

2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага 8,1 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари келиб тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 - 2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошди (6,0 млрд. АҚШ доллар).

Халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.

 

2019 - 2021 йилларда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми

млн. АҚШ долл.

photo_2022-01-20_19-36-54.jpg

III. Алмашув курси динамикаси

2021 йилда миллий валютанинг алмашув курси динамикаси ички валюта бозоридаги талаб ва таклиф факторлари ҳамда ташқи омиллар таъсирида шаклланди.

Хусусан, республикада иқтисодий ва инвестицион фаолликнинг тезлашиши натижасида валютага бўлган талабнинг ўсиши ўз навбатида қулай ташқи шароитлар ва жаҳонда асосий экспорт товарларимизга бўлган нархларнинг ошиши фонида хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан валюта таклифининг кўпайиши билан мувозанатланди.

Натижада, ҳисобот йилида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курси 3,4 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши 2020 йилда 10,1 фоизни ҳамда 2019 йилда 13,9 фоизни ташкил этган.

2021 йилда реал самарали алмашув курси индекси савдо-ҳамкор давлатлар валюта курсларининг қадрсизланиши ҳамда ички инфляциянинг ҳамкор давлатлар инфляция даражасига нисбатан юқориророқ бўлиши ҳисобига 5,2 фоизга мустаҳкамланди.

USD = 12705.00
-6
EUR = 13543.53
+5.04
RUB = 136.11
-0.2
GBP = 15704.65
+12.92
JPY = 82.06
-0.07
CHF = 13932.45
-11.17
CNY = 1753.14
-1.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X