Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тасарруфдаги ташкилотлар

Янгиланган сана: 25 Июл 2024, 15:16

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Республика Инкассация хизмати" ДУК

Курбонбоев Дилшод Неъматиллаевич

Адрес:  100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навои кўчаси, 19
Факс:  244-39-27
Задачи и Функции
Республика Инкассация хизмати томонидан амалга оширадиган банк операциялари:
  • мулкчилик шаклидан қатъий назар аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилувчи ва кунлик пул тушумга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг пул тушумини инкассация қилиш;
  • Марказий банкнинг ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида нақд пул маблағларини ва бошқа қимматлкларни банклараро ташиш.
Республика Инкассация хизмати қуйидаги:
  • давлат, акциядорлик, қўшма, хорижий ва бошқа корхоналарга, ташкилот ва муассасаларга ва жисмоний шахсларга қимматликларни ташиш;
  • банклардан ойлик иш ҳақини олган хўжалик юритувчи субъектларнинг моддий жавобгар шахсларини хавфсизлигини таъминлаган ҳолда уларнинг манзилларига кузатиб бориш хизматларини кўрсатади.
Республика Инкассация хизмати юқорида кўрсатиб ўтилган хизматларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 декабрдаги «Республикада савдо тушуми инкассация қилиниши ва назорат-касса машиналаридан фойдаланишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 548-сонли, 2001 йил 22 июндаги “Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 264-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишиб Марказий банк Бошқаруви томонидан 2010 йил 24 июлда тасдиқланган 719-сонли Йўриқнома талаблари асосида амалга оширади.
Телефон
244-39-27

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси

Хамидов Азизхон

Адрес:  100017, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ж. Неру кўчаси, 3
Факс:  232-01-04

Телефон
232-10-42

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш бош маркази" ДУК

Сарыходжаев Дилшод Шухратович

Адрес:  100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6
Факс:  71-244-24-88
Задачи и Функции
Корхона фаолиятининг асосий мақсадлари:
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банклараро электрон тўлов тизимини узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • Банк тизимининг маълумотлар узатиш тармоғини лойиҳалаш ва ушбу тармоқни узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • Республика молия секторига телекоммуникация хизматлари кўрсатиш.
Корхонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • Электрон тўлов тизимлари дастурий мажмуаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.
  • Электрон тўловлар тизимининг иш фаолиятини таъминлаш.
  • Электрон почта хизматини таъминлаш.
  • Банк маълумотларини узатиш тармоқларини лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва эксплуатация қилиш.
  • Банк депозиторларининг Миллий ахборот базаси иш фаолиятини таъминлаш;
  • Марказий банк ягона баланс дастурий-техник комплексини узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • Банк тизими Маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.
  • Кредит ахбороти Миллий институти ва Гаров реестри ДУК нинг ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.
  • Валюта айрибошлаш шахобчалари дастурий-техник комплексини иш фаолиятини таъминлаш.
  • Электрон тўловлар тизимининг марказлаштирилган электрон архивини юритиш.
  • Амалий дастурий тизимларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.
  • Ҳисоблаш, алоқа ва ташкилий техника воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва тиклашга доир хизмат кўрсатиш.

Телефон
71-212-61-40

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Гаров реестри" ДУК

Каралиев Шербек Турабоевич

Адрес:  100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6-уй
Задачи и Функции
  • “Гаров реестри” ДУК мурожаат этган ҳар бир юридик ёки жисмоний шахс билан тузиладиган шартнома асосида ёзув киритиш учун гаров реестрига кириш, шунингдек ундан реал вақт режимида, шу жумладан, Интернет ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
  • юридик ва жисмоний шахсларга гаров реестридан фойдаланиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатади;
  • мурожаат этган юридик ва жисмоний шахсларга гаров реестрига ёзув киритиш оқибатларини тушунтиради;
  • гаров реестридаги ахборотни қарздор - солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки ёзувнинг ягона рўйхатдан ўтказиш рақами бўйича излаш имкониятини таъминлайди;
  • фойдаланувчига киритилган ёзув тўғрисида электрон шаклда, зарур ҳолларда эса қоғозда ахборот тақдим этади.

Гаров реестри - қарздорларнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйган мол-мулкига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларига қонунга мувофиқ қўйилган чеклов ҳамда қарздор ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишини таъминлаши билан боғлиқ бошқа талаблар ҳақидаги ёзувларни ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базаси.

Гаров реестрига кириш гаров реестридаги ёзувни излаш функциясидан ташқари фақат фойдаланувчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Фойдаланувчи фақат битта шахсий кабинетга эга бўлиши мумкин.

Гаров реестридан ёзувларни излашга чекловларсиз барча шахслар ҳақлидир. Бунда гаров реестрининг қолган функцияларига киришга, шу жумладан, излаш натижаларига кўра гаров реестридан кўчирма беришга рухсат ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва авторизация тартиботидан ўтган шахсларга берилади.

Шахсий кабинет фойдаланувчи - жисмоний шахсга, фойдаланувчи - юридик шахснинг бошқарувчиси (маъмури) ва рўйхатга олувчисига қуйидаги имкониятларни беради:

  • гаров реестрига ёзувларни киритиш, ўзгартириш ва чиқариб ташлаш;
  • гаров реестридаги ёзувларни излаш;
  • ёзувларни излаш натижаларига кўра гаров реестридан кўчирмалар олиш;
  • фойдаланувчи томонидан киритилган ёзувлар тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан, ёзувлар киритилган ҳисоботларни ҳамда ёзувларни ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги хабарларни қараб чиқиш;
  • қонунда назарда тутилган ҳолатларда фойдаланувчининг мол-мулкига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги киритилган ёзувларга эътирозлар билдириш;
  • ўз кириш паролини ўзгартириш.

Ушбу функцияларга қўшимча равишда фойдаланувчи - жисмоний шахс ёки фойдаланувчи - юридик шахснинг бошқарувчиси (маъмури) шахсий кабинет орқали қуйидагиларни амалга оширишга ҳақли:
  • фойдаланувчининг (тўловларни амалга ошириш тафсилотлари, манзил, телефон, электрон почта, идентификация маълумотлари), бошқарувчилар ва рўйхатга олувчиларнинг ҳисобга олиш маълумотларини ўзгартириш;
  • фойдаланувчи - юридик шахснинг рўйхатга олувчиларини (маъмурларини) қўшиш ёки уларни чиқариб ташлаш;
  • реестрдан фойдаланганлик учун фойдаланувчининг тўловлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш.

Гаров реестридаги маълумотни излаётган фойдаланувчининг талабига кўра “Гаров реестри” ДУК излаш натижаларини кўчирма сифатида қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этиши мумкин. “Гаров реестри” ДУК гаров реестридаги ёзувни фақат суднинг тегишли қарори асосида ўзгартириш ёки чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга.

Фойдаланувчини рўйхатга олишда ва шахсий кабинетни очишда нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, “Гаров реестри” ДУК фойдаланувчининг тегишли мурожаати асосида рўйхатдан ўтказиш маълумотларига (КТУТ коди, СТИР, номи ва бошқалар) зарур тузатишлар киритишга ҳақли. Бундай ҳолатда фойдаланувчи тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

Гаров реестри фаолиятини назорат қилиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш “Гаров реестри” ДУК томонидан амалга оширилади. Шунингдек, “Гаров реестри” ДУК барча ёзувлар, шу жумладан, уларни киритиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги ёзувлар ёзувлар гаров реестридан чиқариб ташлангандан кейин беш йил мобайнида сақланишини таъминлайди.
Телефон
212-60-03

USD = 12893.07
+18.01
EUR = 13386.87
-19.93
RUB = 125.96
+1.21
GBP = 16121.49
-180.91
JPY = 82.27
+0.29
CHF = 14399.23
+32.95
CNY = 1766.37
+1.79
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X