Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29934

Ҳуқуқий мақом, мақсадлар, вазифалар, қадриятлар ва миссия

Янгиланган сана: 12 Мар 2020, 15:27

Ҳуқуқий мақом

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасига мувофиқ Марказий банк юридик шахс бўлиб, у давлатнинг мутлақ мулкидир ва ўз харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширади. Марказий банк ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.

Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банк фаолияти соҳасини тартибга солувчи ва лицензиялаш, тартибга солиш ҳамда пруденциал назорат бўйича ваколатларни амалга оширувчи давлат органидир.

Мақсадлар

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари:

  • нархларнинг;
  • банк тизимининг;
  • тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.

Вазифалар

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 12-моддасига мувофиқ:

  • пул-кредит сиёсатини, шу жумладан валюта сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикасида инфляция даражасини мониторинг, таҳлил ва прогноз қилади, тегишли ахборот материалларини ҳамда статистик маълумотларни эълон қилади;
  • Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестициявий мавқеини, ташқи қарзини ва захира активларини ўз ичига олган банк, пул-кредит статистикасини, ташқи сектор статистикасини шакллантиришни ҳамда эълон қилишни амалга оширади;
  • ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашга доир тавсияларни ўз ичига олган иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ахборотни тақдим этади;
  • нақд пул муомаласини ташкил этади;
  • валютани тартибга солишни ва валютани назорат қилишни амалга оширади;
  • валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун валюта курсини мунтазам равишда белгилаб боради;
  • банкларни ва кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
  • банкларнинг, микрокредит ташкилотларининг, ломбардларнинг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялайди, шунингдек кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг ва банклар гуруҳларининг фаолиятини тартибга солади ҳамда ушбу фаолият устидан назоратни амалга оширади;
  • ҳукуматнинг фискал агенти вазифаларини бажариш учун зарур бўлган банк операцияларини ва бошқа битимларни мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига биноан амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикасида тўлов тизимлари барқарор ишлашини таъминлаш чораларини кўради;
  • ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига Марказий банк томонидан лицензияланадиган ташкилотларнинг риоя этиши юзасидан мониторинг ҳамда назоратни амалга оширади;
  • Халқаро валюта фондининг Ўзбекистон Республикаси валютасидаги маблағлари депозитарийси ҳисобланади, операцияларни ва битимларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган операциялар ва битимларни амалга оширади;
  • кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, молиявий хизматларнинг очиқлигини ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш чораларини кўради;
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро захираларини, шу жумладан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг захираларини бошқаришни, ҳисобга олишни ва сақлашни амалга оширади.

Қадриятлар

Бурч
Бурч – бу Марказий банкда ишлашнинг нақадар муҳимлигини англаш ва  Марказий банкнинг стратегик мақсадларини тушуниб етган ҳолда биргаликда баҳам кўриш;
Марказий банкда ишлаш – бу жамиятга ва давлатга хизмат қилишликни англаш;
Марказий банк ўз стратегик мақсадларига эришишида дахлдорлик ҳисси;
Бурч – бу ўз ишига инновацияларни, яъни янгиланишларни кирита билиш қобилияти
Бурчни амалга ошириш учун тўхтовсиз ривожланиш, ўз устида ишлаш ва камолотга етиш тушинилади.

Масъулият
Масъулият - бу берилган барча ваъдаларнинг ва юклатилган вазифаларнинг юқори даражада адо этилишига тайёрлик;
Масъулият - бу мураккаб вазиятларда нафақат ўзи учун, балки жамоа учун ҳам  қарорлар қабул қила билиш;
Масъулият - бу хатолик эмас, бу билдирилган ишонч. Масъулият - ўз ўзига ҳисобдорлик, Марказий банк, жамоа ва ўзининг манфаатилари учун ахлоқий меъёрлар доирасида ҳаракат қилиш қобилиятини ўз ичига олади;
Масъулият - бу шахснинг қарорлари ёки ҳаракатлари натижасига таъсир этувчи омил эканлигини англаш.

Жамоавийлик
Бу шундай тушунчаки, - “Биз барчамиз умумий мақсад сари бирлашганмиз ва унга эришиш учун бирга фаол ишлаймиз”;
Жамоавийлик – бу мураккаб масалалар вужудга келганда Биз барчамиз кучларимизни сафарбар этиб, ягона мувофиқлаштирилган механизм бўлиб ишлашга бўлган ишончимиз;
Жамоа аъзоларига ғамхўрлик. У ёки бу қарорнинг жамоа аъзоларига бўлган таъсири ҳақида қайғуриш;
Бу шундай тушунчаки, “Кучли жамоа – муваффақиятимиз гаровидир”;
Бу - ҳамкасбларни қўллаб-қувватлаш, ҳамжихатлик, ўзаро ёрдамга хозирлик, ҳамкасбларнинг “елкадошлигини” ҳис қилиш;
Марказий банкнинг муваффақиятларга эришишида, унинг жамоаси аъзоси бўлишдан фахрланишдир.


USD = 12893.07
+18.01
EUR = 13386.87
-19.93
RUB = 125.96
+1.21
GBP = 16121.49
-180.91
JPY = 82.27
+0.29
CHF = 14399.23
+32.95
CNY = 1766.37
+1.79
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X