Тўлов тизимлари инфратузилмалари ва ахборот технологиялари бўлими бош мутахассиси
Янгиланган сана: 22 Июл 2026, 17:16
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Ҳудудий тижорат банкларига бўлим ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Бош бошқарманинг топшириқларини бажариш бўйича кўрсатмалар беради ҳамда ижроси юзасидан назоратни амалга оширади
- Ахборот тизимлари ишида содир бўлган узилишларни бартараф қилиш чораларини кўради
- Бош бошқармада электрон ҳужжатлар айланиши тизимидан фойдаланишни ташкил қилишда иштирок этади
- Локал ҳисоблаш тармоғи ишчи ҳолатида туришини таъминлайди
- Компьютер билан ишлаashда Бош бошқарма ходимларига амалий ёрдам беради
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Ахборот технологиялари йўналишида олий маълумот
- Тегишли йўналишда 1 йил иш тажрибаси
- Рус тили B2 даражасида
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










