Нархлар ва иқтисодий кутилмаларни ўрганиш бўлими бош иқтисодчиси
Янгиланган сана: 22 Июл 2026, 17:14
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 10 декабрдаги 27/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Марказий Банк томонидан Республика ҳудудларида истеъмол товарлари нархларининг ўзгаришини кузатиш бўйича”, “Инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляция даражасини аниқлаш мақсадида сўровлар ўтказиш бўйича” ҳамда “Аҳолининг истеъмол кайфиятини ўрганиш мақсадида сўровлар ўтказиш бўйича” услубиятлар асосида “Нархлар ва иқтисодий кутилмаларни ўрганиш бўлими”да умумий бошқарувни амалга оширади;
- Ҳудуддаги танлаб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тузилган истеъмол савати таркибига кирувчи истеъмол товарлари ва хизматлари нархлари динамикасини ўзгариши бўйича маълумотларни веб-сайтга сифатли ва ўз вақтида киритилиши, товар ва хизматлар нархларини кузатишларни услубий қўлланмада белгиланган муддатларда мунтазам равишда амалга ошириб боришда умумий назоратни ўрнатади;
- Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида мамлакат ҳудудига кириб келувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва мамлакатдан чиқиб кетувчи чет эл фуқаролари ўртасида услубий қўлланмага асосан статистик сўровлар ўтказиш ишларига раҳбарлик қилади;
- “Нархлар ва иқтисодий кутилмаларни ўрганиш бўлими” ходимларини амалдаги ва янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент Фармонлари ва амалдаги бошқа Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари билан мунтазам равишда таништириб, ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказилишини таъминлайди
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Олий иқтисодий маълумот
- Банк тизимида камида 3 йил иш тажрибаси
- Рус тили B1 даражасида
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










