Маъмурий хизмат мухандиси (қурилиш ишлари бўйича)
Янгиланган сана: 22 Июл 2026, 17:15
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Бош бошқарма маъмурий биносида қурилиш ёки таъмирлаш ишлари бўйича давлат идоралари билан ёзишмалар олиб бориш, лойиҳа институтлари билан ишлаш, тегишли хужжатларни тайёрлаш ишларини олиб бориш
- Бино бўйича нуқсон далолатномасини тузиш, лойиҳа смета хужжатларини експертизадан ўтказиш
- Бинода амалга оширилган таъмирлаш ишларини қабул қилиш
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Маълумоти: Қурилиш мухандислик йўналишидаги олий маълумот.
- Иш тажрибаси: қурилиш сохасида камида 3 йиллик иш тажрибаси талаб этилади
- Чет тилларни билиш даражаси: рус тили - лойиҳа смета хужжатлари билан ишлашда фойдаланади.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










