Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, молиявий саводхонлик ва оммабоплигини ошириш шўъбаси бош мутахассиси

Янгиланган сана: 22 Июл 2026, 17:14
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.

Мажбуриятлар

  • Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси қарорига асосан кредит ташкилотларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари, шу жумладан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда кредит ташкилотларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талабларга риоя этилишини ўрганади;
  • Кредит ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисидаги ахборотларни истеъмолчиларга ошкор этилиши ва тўғрилиги юзасидан зарурий чоралар кўради, шунингдек, белгиланган тартибда банк муассасаларида ўтказиладиган назорат тадбирларида иштирок этади;
  • Кредит ташкилотлари фаолиятида аниқланган қоидабузарлик ҳолатларини муҳокама қилиш юзасидан Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига юбориш учун таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
  • Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан камчиликларни бартараф этиш мақсадида кредит ташкилотларига юборилган кўрсатмалар ижросини ҳудуд бўйича назорат қилади;
  • Шўъбага келиб тушган истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига доир мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида кўриб чиқилишини таъминлайди;
  • Зарур ҳолларда Марказий банкнинг бошқа таркибий тузилмаларининг мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳуқуқлари бузилган истеъмолчиларнинг мурожаатларини жойида кўриб чиқилиши юзасидан чоралар кўради;
  • Марказий банк ваколатлари доирасидан келиб чиқиб, истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашади ва маслаҳат беради;
  • Кредит ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий хизматлардан хабардорлиги ва саводхонлик даражасини ошириш бўйича ўтказиладиган тадбирларда қатнашади;

Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Олий иқтисодий маълумот
  • Банк тизимида 2 йил иш тажрибаси
  • Рус тили B1 даражасида


Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 11942.21
-47.25
EUR = 13743.10
-72.35
RUB = 147.42
-2.06
GBP = 16051.52
-74.3
JPY = 75.63
-0.69
CHF = 14739.83
-82.1
CNY = 1768.27
-7.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X