Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Нақд пул муомаласини ташкил қилиш ва тўловларни мониторинг қилиш бўлими бош иқтисодчиси (муддатли меҳнат шартномаси асосида)

Янгиланган сана: 22 Июл 2026, 17:13
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.

Мажбуриятлар

  • Вилоят бўйича ҳар кунлик нақд пул тушуми ва чиқими тўғрисидаги маълумотни тайёрлаш;
  • Тижорат банклари томонидан 2018 йил 1 майдаги 3003-сонли йўриқнома талабларини бажарилиши бўйича ўтказилган ўрганишлар ҳақида маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш, ҳисобот тузиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жўнатиш, ҳисоботлардаги хато–камчиликлар бўйича тегишли банкларга огоҳлантириш ва эътироз хатлари тайёрлаш;
  • Вилоят бўйича ой давомида тижорат банклари ва туманлар қирқимида ҳамда филиаллар бўйича нақд пул тушуми ҳамда чиқими тўғрисидаги маълумотни, яъни банк кассаларига нақд пулларнинг қайтиши ҳисоб–китобини амалга ошириш шунингдек, асосий соҳалар бўйича касса айланмалари тўғрисидаги маълумотни йиғиш ва мониторинг қилиб бориш;
  • Тижорат банклари томонидан савдо ва пуллик хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга ўрнатилган терминаллар орқали амалга оширилган маблағ айланмасини таҳлил қилиш;
  • Тижорат банкларидан олинган 1312-шакл статистик маълумотларни бухгалтерия баланси кўрсаткичлари билан солиштириб аниқланган фарқлар сабабларини ўрганиб бориш;
  • Тўлов тизимлари инфратузилмалари ва ахборот технологиялари бўлими билан ҳамкорликда ҳудудда банкоматларнинг мунтазам ишлаши, нақд пул билан таъминланишини мониторинг қилиб бориш, банкоматларда нақд пулларни доимий равишда бўлиши юзасидан зарурий чоралар кўриб бориш.

Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Олий иқтисодий маълумот
  • Банк тизимида 2 йил иш тажрибаси
  • Рус тили B1 даражасида

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 11942.21
-47.25
EUR = 13743.10
-72.35
RUB = 147.42
-2.06
GBP = 16051.52
-74.3
JPY = 75.63
-0.69
CHF = 14739.83
-82.1
CNY = 1768.27
-7.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X