Нархлар ва иқтисодий кутилмаларни ўрганиш бўлими бош иқтисодчиси
Янгиланган сана: 22 Июл 2026, 17:15
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Ҳудуд аҳолиси ва тадбиркорларининг инфляцион кутилмалари даражасини аниқлаш мақсадида ҳар ойда юзма-юз ёки онлайн сўровлар ўтказиш ва ўтказилган сўровлар натижаларини Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати департаментига тақдим этади ҳамда бу бўйича таҳлиллар тайёрлайди.
- Ҳудуд аҳолисининг даромадлари ва харажатлари таркиби, уларнинг истеъмол ва жамғариш кайфияти, кредитга бўлган талаби ҳамда тадбиркорларнинг бизнес кайфиятини ўрганиб бориш мақсадида ҳар ой ва чоракда юзма-юз ёки онлайн сўровлар ўтказади;
- Ҳудудда жойлашган иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари бўйича даврий (чораклик) сўровнома ўтказади ва таҳлил натижаларини Марказий банкнинг тегишли департаментига тақдим қилиб боради;
- Ҳудуддаги давлат чегарасидан ўтиш пунктлари орқали республика ҳудудига кириб келувчи резидент ва норезидентлар ўртасида сўровлар ўтказиб, шакллантирилган жамланма ҳисоботини Марказий банкка тақдим этиб боради.
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Олий иқтисодий маълумот
- Банк тизимида камида 2 йиллик иш тажриба
- Рус ва инглиз тиллари B1 даражасида
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










