Молия бозорини таҳлил қилиш бошқармаси Иқтисодчи
Янгиланган сана: 22 Июл 2026, 17:23
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Молия бозори ҳолати бўйича олиб бориладиган таҳлил ва тадқиқотларда иштирок этиш; молия бозори ҳолатини, ундаги тенденциялар ва таркибий ўзгаришларни макроиқтисодий ҳамда молиявий кўрсаткичлар асосида таҳлил қилиш, бозор ривожланишига таъсир этувчи омиллар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлаш.
- Замонавий молиявий инструментлар (рақамли валюталар, криптоактивлар, барқарор токенлар) ривожланиш тенденцияларини ўрганиб бориш, уларнинг молия бозори ривожланишига таъсирини баҳолаш.
- Молия бозори ривожланишига оид миллий ва халқаро тажрибани ўрганиш, илғор амалиётларни таҳлил қилиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Олий иқтисодий маълумот
- Рус ва инглиз тиллари B2 даражасида
- Молия соҳасидаги сертификатлар (ACCA, CFA) ҳамда дастурлаш саводхонлиги маъқулланади
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










