Миллий ва халқаро ташкилотлар билан ишлаш ва Гендер комплаенс назорат катта мутахассиси (муддатли меҳнат шартномаси асосида)
Янгиланган сана: 30 Июл 2026, 09:53
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Менежмент, иқтисодиёт, социология, гендер тадқиқотлари ёки юриспруденция йўналишлари бўйича олий маълумот.
- Инсон ресурсларини бошқариш, ташкилий ривожланиш, кадрлар маъмурчилиги ёки меҳнат муносабатлари, гендер тадқиқотлари ёки юриспруденция соҳасида 2 йиллик иш тажрибаси.
- Гендер ёки инклюзия бўйича тренинг сертификатларига эга бўлиш номзодга устунлик беради.
- Рус ва инглиз тиллари В2 даражасида.
Иш вазифалари
- Стратегик алоқалар: халқаро молия институтлари билан гендер тенглик масалаларида доимий алоқаларни ўрнатиш.
- Халқаро стандартлар интеграцияси: Ўзбекистон ратификация қилган халқаро конвенциялар ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини (SDG 5) банк тизимига татбиқ этиш.
- Инклюзивлик нормалари: кадрлар хилма-хиллигини (Diversity & Inclusion) таъминлаш бўйича ҳуқуқий механизмларни яратиш (ёши, жинси ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар тенг имкониятлар).
- Ички гендер аудит: ҳар йили департаментлар кесимида яширин тенгсизликларни аниқлаш мақсадида аудит ўтказишда иштирок этиш.
- Услубий кўмак: тижорат банклари учун тавсиявий ҳужжатлар, чора-тадбирлар ва йўриқномалар тайёрлаш.
- Халқаро ҳамкорлик ва ҳисобот: халқаро ташкилотлар (БМТ, UN Women, World Bank, АБР) билан ишлаш ҳамда уларнинг ҳисоботларини вазирлик ва давлат ташкилотларига юбориш; тижорат банклари координаторлари билан тизимли ишлаш.
- Коммуникация: коммуникация каналлари орқали ахборотни тезкор, аниқ ва тушунарли етказиш.
- Ҳимоя механизмлари: гендер асосидаги зўравонлик, таъқиб ва камситиш ҳолатларининг олдини олиш механизмларини билиш.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










