Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Гендер тенглик кўрсаткичларини шакллантириш ва мониторинг қилиш етакчи мутахассиси

Янгиланган сана: 30 Июл 2026, 09:53
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Математика, иқтисодиёт, статистика, дата аналитика, дастурий инженеринг, муҳандис-дастурчи, гендер тадқиқотлари бўйича олий маълумот.
  • Статистика, дата аналитика, дастурий инжиниринг, муҳандис - дастурчи, смм - мутахассиси, SMM ва рақамли маркетинг бўйича 1 йил иш тажрибаси.
  • Гендер ёки инклюзия бўйича тренинг сертификатларига эга бўлиш номзодга устунлик беради.
  • Рус ва инглиз тиллари B1 даражасида.

Иш вазифалари

  • Гендер тенгликни баҳолаш учун зарур бўлган кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш, базасини шакллантириш, юритиш ва такомиллаштириш;
  • Гендер ҳафталигини ўтказишда постлар, инфографикалар, видеолар ва матнлар тайёрлаш, ахборот-тарғибот тадбирлари ҳақида маълумотлар панелида эълон қилиб бориш;
  • Бўлим фаолиятига оид ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда, гендер тенгликка оид сўровлар, тадқиқотлар ва таҳлилий ишларда иштирок этиш;
  • Гендер кўрсаткичлари бўйича ахборот тизимлари, электрон ҳужжат айланиши ва ички платформаларда иш жараёнларини амалга ошириш;
  • Гендер тенгликни таъминлаш бўйича миллий стратегиялар ва халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар ва йўриқномалар, гендер тенглик бўйича (БМТ тавсиялари, ESG ва инклюзив бошқарув стандартлари) йўналишлари бўйича билимлар;
  • Гендер тенглик бўйича давлат дастурлари, стратегиялар ва “Йўл хариталари” ижросини мониторинг қилиш; Давлат органлари ва халқаро ташкилотларга тақдим этиладиган маълумотларни шакллантириш ва гендер тенглик масалалари бўйича йиллик ва чораклик ҳисоботлар тайёрлаш;
  • Ижтимоий тармоқлар (Telegram) учун контент режасини ишлаб чиқиш ва аудитория билан мулоқот қилиш: изоҳлар ва хабарларга жавоб бериш, фойдаланувчилар фикрини таҳлил қилиш.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 11942.21
-47.25
EUR = 13743.10
-72.35
RUB = 147.42
-2.06
GBP = 16051.52
-74.3
JPY = 75.63
-0.69
CHF = 14739.83
-82.1
CNY = 1768.27
-7.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X