Ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт соҳасини мувофиқлаштириш бўлими Катта мутахассис
Янгиланган сана: 30 Июл 2026, 09:54
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Олий маълумот: иқтисодиёт, маданият ва санъат, ёки ижтимоий, жисмоний тарбия ва спорт йўналишида
- Банк тизими, ёшлар ёки спорт йўналишида камида 2 йил иш тажрибаси
- Рус ва инглиз тиллари B1 даражада
- Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунини билиш.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини билиш.
Иш вазифалари
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан иш вақтидан сўнг танланган кунларда (ҳафтада камида бир марта) ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқалар) билан шуғулланишини таъминлаш бўйича тизимли ишларни олиб бориш.
- Спорт турлари бўйича “Раис кубоги” мусобақаларини ташкил қилиш.
- Ишдан сўнг спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш.
- Жамоавий марафонлар ташкил қилиш.
- Спорт мусобақаларини барча ходимлар учун ўтказиб бориш.
- Ҳафтада бир кунни спорт куни деб эълон қилиш ишларини олиб бориш.
- Ёшлар билан тизимли ишлаш, уларнинг ташаббус, таклифлари ва ғояларини тизимли ўрганиш, таҳлил этиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










