Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларини масофавий назорат қилиш бошқармаси Катта мутахассис
Янгиланган сана: 22 Июл 2026, 17:19
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Тўлов тизими субъектлари томонидан тақдим этиладиган ахборотлар ва (ёки) уларнинг ахборот тизимларидан олинадиган маълумотлар, электрон ҳужжатлар ҳамда бошқа маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, сирли мижоз сифатида назорат тўловларини ўтказиш орқали масофавий назоратни амалга ошириш.
- Таваккалчиликларни баҳолаш ҳамда уларда тўлов тизимлари тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши билан боғлиқ аниқланган қоидабузарликларни бартараф этишда иштирок этиш.
- Тўлов тизимлари ва тўлов ташкилотларини халқаро стандартларга ва Марказий банк талабларига мувофиқлиги юзасидан баҳолашни ўтказишда иштирок этиш
- Тўлов тизими субъектлари томонидан тўловларни амалга ошириш ва тўлов тизимида ишлаш тартиби бузилган ҳолларда уларга нисбатан тегишли чора ва санкциялар қўллаш масаласи бўйича Банк назорати қўмитасига таклиф тайёрлаш.
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Олий маълумот (Иқтисодиёт, Банк иши, Молия, Рақамли иқтисодиёт, Ахборот технологиялари, Ахборот хавфсизлиги)
- Банк-молия, иқтисод ёки тўлов тизимларида камида 2 йиллик иш тажрибаси
- Рус тили B2, инглиз тили B1 даражасида
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










