Кредит ташкилотлари назорати услубиёти бошқармаси Мутахассис
Янгиланган сана: 22 Июл 2026, 17:20
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича маълумотлар, таҳлилий материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.
- Раҳбарият топшириқлари, буйруқлар, қарорлар, фармойишлар ижросини ҳужжатлар асосида ташкил этишда иштирок этиш.
- Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларга жавоб тайёрлаш.
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Олий иқтисодий ёки ҳуқуқ йўналишида ма'лумот
- Рус тили B2 ва инглиз тили B1 даражасида
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










