Молия соҳасидаги тадқиқотлар бошқармаси Иқтисодчи
Янгиланган сана: 22 Июл 2026, 17:25
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Мажбуриятлар
- Молия соҳасидаги тадқиқотлар бошқармаси иқтисодчисининг асосий вазифаси банк-молия соҳасидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва дастлабки таҳлил қилиш жараёнларида иштирок этишдан иборат. У кредитлар, депозитлар, фоиз ставкалари, банк ликвидлиги ва бошқа молиявий индикаторлар бўйича маълумотларни тўплаш, текшириш ва тизимлаштириш ишларини амалга оширади;
- Жадвал, график ва қисқа таҳлилий изоҳларни тайёрлаш, банк-молия бозорларидаги ўзгаришларни мунтазам кузатиш ҳамда дастлабки мониторинг юритиш вазифаларини бажаради. Зарур ҳолларда катта ёки етакчи иқтисодчиларнинг топшириқларига мувофиқ ҳисоб-китоблар ва таққослашларни амалга оширади;
- Таҳлилий ҳисоботлар, маълумотномалар ва тақдимотлар учун ишчи материалларни тайёрлашда иштирок этади. Ўзига юклатилган кундалик вазифаларни белгиланган муддатларда бажариш, маълумотлар аниқлигини текшириш ҳамда раҳбарият топшириқларини сифатли ижро этиш орқали бошқарма фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Молия, банк иши, иқтисодиёт, статистика ёки унга турдош йўналишлар бўйича олий маълумот
- Иш тажрибаси талаб этилмайди, банк-молия маълумотлари, статистик жадваллар ёки таҳлилий материаллар билан ишлаш тажрибаси устунлик беради; янги битирувчилар учун амалиёт ва тадқиқот тажрибаси инобатга олинади
- Инглиз тили B2 даражасида, рус тили B1 даражасида
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










