Жараёнларни қайта ташкил қилиш бошқармаси Мутахассис
Янгиланган сана: 31 Июл 2026, 21:11
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Менежмент, иқтисодиёт, молия, бизнес бошқаруви, ахборот технологиялари, юриспруденция, давлат бошқаруви ёки бошқа тегишли йўналишлар бўйича бакалавр даражасига эга бўлиши.
- Иш тажрибаси талаб этилмайди.
- Рус тили B1, инглиз тили A2 даражасида талаб этилади.
- Жараёнларни тавсифлаш, таҳлил қилиш, оптималлаштириш ва ҳужжатлаштириш асослари;Жараёнларнинг жорий ва мақсадли ҳолатини тавсифлаш ва моделлаштириш асослари;Жараёнларни такомиллаштириш бўйича йўл хариталари ижросини юритиш тартиби;BPM, BPMN, ARIS ва бошқа жараёнларни моделлаштириш воситалари асослари;Жараёнларни автоматлаштириш ва рақамлаштириш бўйича асосий тушунчалар;Маълумотномалар, жадваллар, хулосалар ва таклифлар тайёрлаш тартиби.
- Лойиҳалар таҳлил дастурлари (Jira, Confluence, Trello ва б.) бўйича асосий тушунчаларга эга бўлиш;
Иш вазифалари
- Марказий банкда мавжуд иш жараёнлари бўйича маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва дастлабки таҳлил қилишда иштирок этиш;
- Жараёнлардаги такрорланувчи, ортиқча, самарасиз ва қўшимча ресурс талаб қилувчи амалиётларни аниқлаш бўйича материаллар тайёрлашда қатнашиш;
- Жараёнларни оптималлаштириш, стандартлаштириш ва мақсадли ҳолатга ўтказиш бўйича топшириқларни бажариш;
- Мақсадли жараёнларни жорий этишга қаратилган лойиҳалар бўйича зарур маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш;
- Жараёнларни такомиллаштириш бўйича йўл хариталари ижроси юзасидан маълумотларни йиғиш;
- Жараён таҳлили асосида автоматлаштириш ва рақамлаштириш имкониятлари бўйича маълумотлар тайёрлашда иштирок этиш;
- Жараёнларнинг жорий ва мақсадли ҳолатларини тавсифлаш ва моделлаштириш ишларида қатнашиш;
- ARIS ва бошқа қўлланиладиган ахборот тизимларида жараёнга оид ҳужжатлар ва маълумотларни киритишда иштирок этиш;
- Жараёнларни оптималлаштириш бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан маълумотлар тайёрлаш;
- Хизмат раҳбари ва бошқарма бошлиғи топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










