Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Жараёнларни қайта ташкил қилиш бошқармаси Етакчи мутахассис

Янгиланган сана: 31 Июл 2026, 21:11
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Менежмент, иқтисодиёт, молия, бизнес бошқаруви, ахборот технологиялари, юриспруденция, давлат бошқаруви ёки бошқа тегишли йўналишлар бўйича бакалавр даражасига эга бўлиши.
  • Банк-молия, ахборот технологиялари, консалтинг, аудит, лойиҳалар ва/ёки жараёнлар билан ишлаш соҳасида иш тажрибаси – камида 1 йил.
  • Рус ва инглиз тиллари B1 даражасида
  • Магистратура даражаси, Бизнес-таҳлил, жараёнларни бошқариш, BPM, ARIS, Lean Six Sigma ёки лойиҳа бошқаруви бўйича сертификатларга эга бўлиш устунлик беради.

Иш вазифалари

  • Марказий банкда мавжуд иш жараёнларини таҳлил қилиш, оптималлаштириш ва қайта ташкил этиш бўйича материаллар тайёрлашда иштирок этиш;
  • Жараёнлардаги такрорланувчи, ортиқча, самарасиз ва қўшимча ресурс талаб қилувчи амалиётларни аниқлашда иштирок этиш;
  • Жараёнларни реинжиниринг қилиш, стандартлаштириш ва мақсадли ҳолатга ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашиш;
  • Мақсадли жараёнларни жорий этишга қаратилган лойиҳаларни услубий қўллаб-қувватлашда иштирок этиш;
  • Жараёнларни такомиллаштириш бўйича йўл хариталари ижроси юзасидан маълумотларни йиғиш ва умумлаштириш;
  • Жараён таҳлили асосида автоматлаштириш ва рақамлаштириш имкониятларини аниқлаш бўйича материаллар тайёрлаш;
  • Жараёнларнинг жорий ва мақсадли ҳолатларини тавсифлаш, моделлаштириш ва долзарблаштириш ишларида иштирок этиш;
  • ARIS ва бошқа қўлланиладиган ахборот тизимларида жараёнга оид ҳужжатлар ва моделларни юритишда қатнашиш;
  • Жараёнларни оптималлаштириш бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  • Хизмат раҳбари ва бошқарма бошлиғи топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 11942.21
-47.25
EUR = 13743.10
-72.35
RUB = 147.42
-2.06
GBP = 16051.52
-74.3
JPY = 75.63
-0.69
CHF = 14739.83
-82.1
CNY = 1768.27
-7.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X