Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Жараёнларни ҳужжатлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси Мутахассис

Янгиланган сана: 31 Июл 2026, 21:13
pdf 1.5 MB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ

pdf 1.7 MB
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом

Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:

  • Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
  • Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
  • Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Талаблар

  • Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
  • Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
  • MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
  • Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
  • Менежмент, иқтисодиёт, молия, бизнес бошқаруви, ахборот технологиялари, юриспруденция, давлат бошқаруви ёки бошқа тегишли йўналишлар бўйича бакалавр даражасига эга бўлиши.
  • Иш тажрибаси талаб этилмайди.
  • Рус тили B1 ва инглиз тили A2 даражасида.
  • Шахсий маълумотлар ва махфий ахборот билан мулоқот жараёнида конфиденциаллик талабларини билиш;Ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик ва рақамли маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича асосий талабларни билиш;ARIS ва бошқа қўлланиладиган ахборот тизимлари билан ишлаш асосларини билиш;MS Office ва Draw.io дастурларида ишлаш кўникмасига эга бўлиш.
  • Лойиҳалар таҳлил дастурларида (Jira, Confluence, Trello ва б.) ишлаш асосларига эга бўлиш;

Иш вазифалари

  • Жараёнларни бошқариш методологияси ва стандартларини амалиётга жорий этишда иштирок этиш;
  • Жараёнлар архитектураси ва реестрини шакллантириш, юритиш ва янгилаб бориш бўйича маълумотларни тайёрлаш;
  • Жараён тавсифлари, моделлар, регламентлар ва бошқа жараёнга оид ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва янгилашда иштирок этиш;
  • ARIS ва бошқа қўлланиладиган ахборот тизимларида жараёнга оид ҳужжатлар ва маълумотларни киритишда қатнашиш;
  • Жараёнларнинг жорий ва мақсадли ҳолатини тавсифлаш ва долзарблаштириш бўйича маълумотларни йиғиш;
  • Жараён эгалари, жараён менежерлари, масъул шахслар ва жараёнларни бошқариш тизимининг бошқа иштирокчиларига методологик кўмак кўрсатишда иштирок этиш;
  • Ички норматив ҳужжатлар, таркибий бўлинмалар низомлари ва лавозим йўриқномаларини жараёнларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш учун маълумотлар тайёрлаш;
  • Жараёнлар самарадорлиги кўрсаткичлари, KPI ва OKR бўйича маълумотлар ва жадваллар тайёрлаш;
  • Ходимлар норматив сони ҳисоб-китоблари бўйича тақдим этилган материалларни умумлаштиришда иштирок этиш;
  • Жараёнларни бошқариш масалалари бўйича маслаҳат ва тушунтириш материалларини тайёрлашда қатнашиш;
  • Хизмат раҳбари ва бошқарма бошлиғи топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш.

Резюме жўнатиш

Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.

xlsx 20.2 KB
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли

Файлнинг максимал ҳажми 3.00 MB
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар
Резюме жўнатилди

Ўзбекисон Республикаси Марказий банки сиз томонингиздан юборилган аризани кўриб чиқади.

Сизнинг номзодингизга қизиқиш пайдо бўлган тақдирда, ходимларни жалб қилиш бўйича мутахассислар сиз билан албатта боғланади.

USD = 11942.21
-47.25
EUR = 13743.10
-72.35
RUB = 147.42
-2.06
GBP = 16051.52
-74.3
JPY = 75.63
-0.69
CHF = 14739.83
-82.1
CNY = 1768.27
-7.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X