Жараёнларни ҳужжатлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси Етакчи мутахассис
Янгиланган сана: 31 Июл 2026, 21:13
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги бўш иш ўринларини бутлаш мақсадида ташкил этиладиган танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар РЎЙХАТИ
Бошқарув қарори ва 1043 сонли Низом
Танлов жараёнлари қуйидаги тартибда ташкил этилган:
- Танловда иштирок этиш учун: t.me/cbu_official_bot
- Танловнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар t.me/CBUHRM каналида эълон қилинади
- Танловнинг иккинчи босқич (Эксперт гуруҳи суҳбати) https://youtube.com/@cbubroadcast каналида трансляция қилинади.
Талаблар
- Халқаро ва миллий сертификатларнинг мавжудлигига устуворлик берилади.
- Давлат тилини мукаммал билиши, барча хат-ҳужжатларни кирилл ва лотин алифбосида орфографик ва грамматик хатоларсиз ёза олиши лозим.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда банк тизимига доир бошқа турдаги қарор ва фармонлардан хабардор бўлиш лозим.
- MS Office (Word, Excel, Power Point, Outlook) дастурларида эркин ишлай олиши лозим.
- Масъулиятли ҳамда жамоа билан ишлай олиши, янгиликларга интилувчан, ўз устида ишлай олиши лозим.
- Менежмент, иқтисодиёт, молия, бизнес бошқаруви, ахборот технологиялари, юриспруденция, давлат бошқаруви ёки бошқа тегишли йўналишлар бўйича бакалавр даражасига эга бўлиши.
- Банк-молия, ахборот технологиялари, консалтинг, аудит, лойиҳалар ва/ёки жараёнлар билан ишлаш соҳасида иш тажрибаси – камида 1 йил.
- Рус ва инглиз тиллари B1 даражасида
- Бизнес-таҳлил, жараёнларни бошқариш, BPM, ARIS, Lean Six Sigma ёки лойиҳа бошқаруви бўйича сертификатларга эга бўлиш устунлик беради.
- Шахсий маълумотлар ва махфий ахборот билан мулоқот жараёнида конфиденциаллик талабларини билиш;Ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик ва рақамли маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича асосий талабларни билиш;ARIS ва бошқа қўлланиладиган ахборот тизимлари билан ишлаш асосларини билиш;MS Office ва Draw.io дастурларида ишлаш кўникмасига эга бўлиш.
- Лойиҳалар таҳлил дастурларида (Jira, Confluence, Trello ва б.) ишлаш кўникмасига эга бўлиш;
Иш вазифалари
- Жараёнларни бошқариш методологияси ва стандартларини амалиётга жорий этишда иштирок этиш;
- Жараёнлар архитектруаси ва реестрини шакллантириш, юритиш ва янгилаб боришда иштирок этиш;
- Жараён тавсифлари, моделлар, регламентлар ва бошқа жараёнга оид ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва янгилаш;
- ARIS ва бошқа қўлланиладиган ахборот тизимларида жараёнга оид ҳужжатлар ва моделларни юритишда қатнашиш;
- Жараёнларнинг жорий ва мақсадли ҳолатини тавсифлаш, моделлаштириш ва долзарблаштириш ишларида иштирок этиш;
- Жараён эгалари, жараён менежерлари, масъул шахслар ва жараёнларни бошқариш тизимининг бошқа иштирокчиларига методологик кўмак кўрсатишда қатнашиш;
- Ички норматив ҳужжатлар, таркибий бўлинмалар низомлари ва лавозим йўриқномаларини жараёнларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқишда иштирок этиш;
- Жараёнлар самарадорлиги кўрсаткичлари, KPI ва OKR бўйича маълумотлар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш;
- Ходимлар норматив сони ҳисоб-китоблари бўйича тақдим этилган материалларни таҳлил қилишда иштирок этиш;
- Жараёнларни бошқариш масалалари бўйича ходимларга маслаҳат ва тушунтиришлар беришда иштирок этиш;
- Хизмат раҳбари ва бошқарма бошлиғи топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш.
Резюме жўнатиш
Ариза бериш учун, намунани юклаб олинг, уни қуйида келтирилган форма ёрдамида тўлдиринг ва жўнатинг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг резюме шакли










