Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Кадрлар сиёсати

Янгиланган сана: 16 Фев 2024, 14:37

Ходимларни бошқариш сиёсатининг асосий вазифалари қуйидаги самарали тизимларни яратишдан иборат:

  • Вакант лавозимларга муносиб номзодларни танлаш;

  • ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш;

  • кадрлар захирасини шакллантириш;

  • ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш;

  • корпоратив қадриятларни ривожлантириш. 

Вакант лавозимларга муносиб номзодларни танлаш.

Вакант лавозимга номзодлар танлов асосида саралаб олинади. Танлов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки марказий аппарати ва ҳудудий бош бошқармаларидаги мавжуд вакант лавозимларни муносиб номзодлар билан бутлаш мақсадида ўтказилади.

Танловни ташкил этишда шаффофликни таъминлаш мақсадида тест-синовлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.

Шаффофлик тамойили:

  • вакант лавозимлар ҳақидаги маълумотларни Марказий банкнинг
    веб-сайтида ва бошқа ижтимоий тармоқларида очиқ жойлаштириш;

  • танловнинг дастлабки босқичини ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда инсон омилини қисқартириш орқали амалга ошириш;

  • номзодлар билан суҳбат ўтказиш мақсадида Эксперт гуруҳи тузиш;

  • номзодларга танлов натижаларини маълум қилиш орқали таъминланади.

Шунингдек, Марказий банкининг махсус стипендия дастури бўйича танлов ўтказилиб келмоқда. Танловда республиканинг банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроиқтисодиёт, статистика ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича ихтисосланувчи олий ўқув юртларининг иқтидорли талабалари орасидан рейтинг баҳолари, тест натижалари, хорижий тилларни билиш даражаси ҳамда макроиқтисодиёт ва мантиқий фикрлаши юзасидан ўтказиладиган суҳбат якуни бўйича энг иқтидорли талабалар танлаб олинади.

 

Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш.

Марказий банкка янги ишга қабул қилинган ходимларни мослаштириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди. Мазкур жараён малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, ёшларнинг иш ўринларига тезроқ мослашиб, жамоавий ишлаш кўникмаларининг шаклланишига имкониятларни бермоқда. Қайд этишимиз лозим, мазкур жараёнларни тизимга татбиқ этишда хорижий давлатлар марказий банклари тажрибаси ва халқаро экспертларнинг фикр ва таклифларидан кенг фойдаланилмоқда.


Кадрлар захирасини шакллантириш

Кадрлар ресурсидан оқилона фойдаланиш ишлари самарали ташкил этиш мақсадида ҳар йили раҳбарлик лавозимлари учун салоҳиятли кадрлардан иборат захира таркиблари тасдиқланади. Захира таркибидаги ходимларни ривожлантиришга, уларнинг етакчи хорижий университетларда таълим олишларига ва халқаро институтларда малакаларини оширишга, шунингдек, йирик анжуман ва халқаро учрашувларда муносиб иштирок этишига алохида эътибор қаратилади.


Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш

 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича узлуксиз тизим яратилган бўлиб, у ўз ичига чет эл халқаро ташкилотлари, молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган семинар, ўқув курслари, тренинглар, халқаро анжуманлар, стажировка ва хорижий хизмат сафарларини қамраб олади.

Марказий банк ходимлари учун Халқаро валюта фонди (ХВФ), Япониянинг халқаро ҳамкорлик маркази (JICA), Япония тараққиёт стипендияси (JDS), Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Япония сиёсий фанлар миллий институти (GRIPS), Япониянинг Цукуба ва Хитотсубаши университетлари, шунингдек, мамлакатимиздаги нуфузли “Эл-юрт умиди” жамғармаси грант дастурлари ва бошқа грантлар асосида магистратура йўналишларида танлов асосида таҳсил олиш имкониятлари мавжуд.


Корпоратив қадриятларни ривожлантириш

 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ходимлари ўртасида корпоратив маданиятни янада ошириш ўзаро дўстлик ҳамда жамоа ишларида фаол бўлишни тарғиб этиш мақсадида улар ўртасида спорт мусобақалари, юртимизнинг диққатга сазовор масканлари, тарихий обидалари, театр ва санъат маскалари ҳамда музейларга жамоавий ташрифлар доимий ўтказиб келиниши йўлга қўйилган.

 

Қўшимча маълумот ёки саволлар юзасидан Инсон ресурсларини бошқариш департаментига мурожаат қилишингизни сураймиз: (+99871) 212-60-44, 212-60-91. E-mail: recruit@cbu.uz



USD = 12844.21
-11.72
EUR = 13508.26
-62.46
RUB = 127.35
-0.81
GBP = 16226.09
-61.09
JPY = 83.19
+0.65
CHF = 14526.36
+8.09
CNY = 1773.74
-0.27
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X