Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13858

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ёшлар етакчилари кенгаши

                  Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

                  Сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган.

                  «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди. Ўзбекистонда 30 июнь — «Ёшлар куни» деб эълон қилинди.

                  Ушбу Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Агентлик ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.

                  Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини ўз ичига олган бешта муҳим ташаббус амалга оширилмоқда.

                  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимида Ёшлар етакчилар кенгаши фаолияти ташкил этилган.

                  Ёшлар етакчилар кенгаши ўз фаолиятида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳуқуқ  ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, банк тизимида хизмат қилаётган ёшлар вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини илгари суриш, ёш ходимларни ишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш, уларни спортга кенг жалб этиш каби вазифаларни амалга ошириб келмоқда.



USD = 12909.80
+7.8
EUR = 13415.86
-12.54
RUB = 129.09
+1.49
GBP = 16181.14
-36.67
JPY = 82.18
-0.16
CHF = 14333.07
-74.52
CNY = 1768.88
+1.22
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X