Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш
2341

Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази ҳақида

Янгиланган сана: 10 Апр 2025, 19:16

Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази 2021-йил июл ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида киберхавфсизликни таъминлаш борасида Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
► муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини аниқлаш ҳамда уларнинг реэстрини шакллантириш ва киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар ишлаб чиқиш;
► ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш;
► ахборотлаштириш объектлари ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизлик ҳолати ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича мониторинг олиб бориш;
► ахборотлаштириш объектларини ахборот хавфсизлиги аудитидан ҳамда ваколатли орган томонидан тегишли рухсатнома олган ҳолда аттестасиядан ўтказиш;
► ахборот тизимлари ва ресурсларида содир бўлган киберхавфсизлик инсидентлари оқибатларининг бартараф этилишини назорат қилиш;
► киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатли орган ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
► ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик инсидентларни, хатарларни аниқлаш;
► ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик инсидентларни олдини олиш мақсадида зарурий таъсир чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар бериш;
► чет эл ташкилотларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича тегишли бўлинмалари, CERT хизматлари билан ҳамкорлик қилиш.



USD = 11990.09
+26.86
EUR = 13974.45
+3.79
RUB = 157.95
+2.6
GBP = 16001.97
+35.84
JPY = 77.40
+0.13
CHF = 14937.20
-22.45
CNY = 1696.08
+4.38
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X