Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
506

“Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор юзасидан шарҳ

Янгиланган сана: 16 Июн 2023, 09:54
Марказий банк бошқарувининг “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлигида 2023 йил 5 июнда 3252-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Сўнгги вақтларда мамлакатимизда молия ва банк тизимининг барқарорлигини таъминлашга, банклар томонидан қулай ва сифатли молиявий хизматлар кўрсатишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, мазкур соҳага чет эл инвестицияларини жалб этиш учун қўшимча ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш зарурияти юзага келганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси норезидентларига чет эл фонд бозорларига жойлаштирилган республика ҳудудида фаолият юритувчи банкларнинг акцияларини сотиб олиш ҳуқуқи берилган ҳолда, мазкур акцияларни улар томонидан сотиб олишга нисбатан чекловлар қисман бекор қилинди. 

Хусусан, Марказий банк бошқарувининг “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорида қуйидагиларни белгилаш назарда тутилмоқда:

  • 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг негизида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати мазкур вазирлик номини ўзгартириш;
  • чет эл фонд бозорларида банк акцияларини сотиб олган имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор қилиш ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этиш назарда тутилмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган юридик шахслар ва шундай давлатда ёки ҳудудда яшайдиган жисмоний шахслар банкнинг муассислари ва акциядорлари бўлишлари мумкинлиги;
  • имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) охирги бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудуднинг ваколатли органлари назорати остидаги молиявий ташкилотлар орқали мўлжалланган олиш учун ишлатиладиган маблағларнинг ҳаракатланмаганлигини тасдиқловчи маълумотни банк акциялари жисмоний ва юридик шахслар томонидан чет эл фонд бозорлари орқали сотиб олинганда тақдим этилмаслиги.

Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги Низомда келтирилган нормаларнинг юқори турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши таъминланади.
Рақам: 3252-3
Рўйхатдан ўтиш муддати: 05 июнь 2023 й.
lex.uz -
Рақам: 3252-3



Улашиш:

 
USD = 12865.66
-8.36
EUR = 13510.23
-48.69
RUB = 125.14
-3.07
GBP = 16377.99
-42.82
JPY = 84.26
-0.66
CHF = 14548.98
-72.28
CNY = 1769.67
-4.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X