Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
180

“Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор юзасидан шарҳ

Янгиланган сана: 11 Июл 2024, 15:42
Марказий банк бошқарувининг “Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2024-йил 4-июлда 3431-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 30-ноябрдаги “Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ–381-сонли қарорига мувофиқлаштириш мақсадида низомда тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши, тўлов тизими оператори устав капиталининг энг кам миқдори 50 млрд сўмни, тўлов ташкилоти учун 10 млрд сўмни ва 2025-йил 1-июлдан 20 млрд сўмни ташкил этиши лозимлиги белгиланди.

Бундан ташқари, лицензия даъвогари томонидан тақдим этиладиган аризага антифрод тизими тавсифи илова қилиниши белгиланаётган бўлиб, бу орқали бозорга янги кириб келаётган субъект ҳали фаолиятини бошламасидан режалаштирилган фаолият давомида юзага келиши мумкин бўлган рискларни олдини олишга ижобий таъсир этиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу низомнинг амалиётга жорий қилиниши орқали тўлов хизматлари бозори субъектларининг ликвидлилиги, мажбуриятларини бажара олиши ва молиявий фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш билан боғлиқ масалалар ўз ечимини топишига ҳисса қўшилади.

Батафсил ушбу ҳаволада: https://www.lex.uz/ru/docs/6998570
Рақам: 3431-1
Рўйхатдан ўтиш муддати: 04 июль 2024 й.
lex.uz -
Рақам: 3431-1



Улашиш:

 
USD = 12861.25
+24.15
EUR = 13603.34
+87.16
RUB = 128.41
+3.79
GBP = 16410.96
+80.89
JPY = 85.41
+0.01
CHF = 14633.35
+126.51
CNY = 1770.52
+3.42
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X