Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
232

“Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга шарҳ

Янгиланган сана: 29 Июл 2024, 10:26
Марказий банк бошқарувининг “Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 26 июлда 3536-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Мазкур низом Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилотининг (AAOIFI) исломий молиялаштиришга оид стандартлари асосида, шунингдек, илғор хорижий тажриба ҳамда миллий контекстни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

Низом билан микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатишда риоя қилиниши лозим  бўлган умумий талаблар ўрнатилди.

Хусусан, микромолия ташкилотлари исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиши учун ўзида исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгашни ташкил этиши лозимлиги ёки унинг фаолиятини аутсорсинг асосида жалб қилиши мумкинлиги белгиланди.

Шу билан бирга, микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар билан бир қаторда, қонунчиликка мувофиқ бошқа анъанавий хизматлар ҳам кўрсатилса, ушбу микромолия ташкилотининг исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби алоҳида юритилиши кераклиги қайд этилди.

Бундан ташқари, мазкур низом билан махсус кенгаш ва унинг аъзоларига нисбатан қўйиладиган талаблар ҳамда исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа), шерикчилик – фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) каби исломий молиялаштиришга оид хизматлар ва ушбу хизматларни кўрсатиш юзасидан талаблар белгиланди.

Ҳужжат билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.
Рақам: 3536
Рўйхатдан ўтиш муддати: 26 июль 2024 й.
lex.uz -
Рақам: 3536



Улашиш:

 
USD = 12861.25
+24.15
EUR = 13603.34
+87.16
RUB = 128.41
+3.79
GBP = 16410.96
+80.89
JPY = 85.41
+0.01
CHF = 14633.35
+126.51
CNY = 1770.52
+3.42
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X