Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
2340

«Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби»га киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга шарҳ

Янгиланган сана:  19 Май 2019, 14:08

«АКТИВЛАР СИФАТИНИ ТАСНИФЛАШ, ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН УЛАР БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ ЙЎҚОТИШЛАРНИ ҚОПЛАШ УЧУН ЗАХИРАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ»ГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАРГА ШАРҲ


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг «Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш ва ундан фойдаланиш Тартибига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2011 йил 10 сентябрдаги 26/1-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2011 йил 22 сентябрда 632-2-сон билан давлат рўйхатига олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарорига асосан, молия-банк фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, замон талаблари ва халқаро нормалар ҳамда стандартларга мувофиқ ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш, шунингдек кредитлар бўйича муаммоли қарзларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик борасида олдини олиш чораларини кўриш йўли билан тижорат банкларининг кредит портфели муттасил ўсиши ҳамда сифати яхшиланишини таъминлаш республиканинг молия-банк тизимини ислоҳ қилиш ва барқарорлигини оширишнинг асосий йўналишларидан ҳисобланади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарорининг 1-иловаси 32-бандида, банк таваккалчиликларини бошқаришда чуқур омилли таҳлилни амалга оширишнинг аниқ механизмини жорий қилиш, захираларни шакллантириш, кредит портфелини диверсификациялашни кўзда тутган ҳолда банклар активлари сифати мониторингини такомиллаштириш, шунингдек муаммоли қарздорлик пайдо бўлишига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантирувчи чоралар қабул қилиш белгиланган.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида 2011 йил 10 сентябрда Марказий банк Бошқарувининг «Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш ва ундан фойдаланиш Тартибига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 26/1-сонли қарори қабул қилинди.

Марказий банк Бошқарувининг ушбу қарори 2011 йил 22 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 632-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилиб 2011 йилнинг 2 октябрида кучга киради.

Марказий банкнинг «Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари томонидан улар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш ва ундан фойдаланиш Тартиби»га киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларда, жумладан қуйидагилар ифодаланган.

Марказий банкда тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираланадиган мажбурий захира депозити ташкил қилинди ҳамда ушбу мажбурий захира депозитига тижорат банклари ўз активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши шакллантирилган махсус захиралар суммасига тенг миқдордаги маблағларни вакиллик ҳисобварақларидан ўтказиб бориш талаби қўйилди.

Мажбурий захира депозитига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар миқдори ҳар ойнинг 10, 20-саналари ва ой якуни бўйича шакллантирилган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захира суммасидан келиб чиқиб қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, уч иш куни мобайнида тижорат банклари махсус захиралар суммасига етмаётган миқдордаги маблағларни мажбурий захира депозитига ўтказиши ёки тижорат банкларининг асослантирилган мурожаатига кўра Марказий банк томонидан ортиқча маблағлар банкларга қайтарилади.

Шунингдек, янги киритилган ўзгартиришларга кўра, Марказий банк тижорат банклари кредит портфелини таҳлил қилган ҳолда, тижорат банкларига қўшимча равишда активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар шакллантириш юзасидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориши мумкин.

Ўз навбатида, агар тижорат банклари юқорида келтирилган талабларига амал қилмаган тақдирда, Марказий банк мажбурий захира депозитига ўтказилиши лозим бўлган маблағларни банкнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидан ундириб олади ва банкка нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 53-моддасига мувофиқ тегишли чора ва санкцияларни қўллайди.

Бундан ташқари, янги киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга кўра, банк томонидан ажратилаётган барча кредитлар бўйича тўловлар кредит шартномасининг бутун амал қилиш муддатига тақсимланган ҳолда бўлиб-бўлиб тўланиши белгилаб қўйилди.

Ушбу қоида банкларда муаммоли кредитларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантирувчи белги сифатида хизмат қилади.

Шу билан биргаликда, киритилган ўзгартиришлар кўра, тижорат банклари ўз активлари сифатини таснифлаш бўйича бир қатор янгиликлар киритилди.

Жумладан, эски қоидаларга кўра, 30 кунгача тўлов муддати ўтган кредитлар «стандарт», 90 кунгача тўлов муддати ўтган кредитлар «субстандарт» ва 180 кундан ортиқ кунга тўлови кечиктирилган кредитлар «умидсиз» сифатида таснифланган бўлса, янги тартибга кўра шартнома муддатида тўланмаган ва график бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича оралиқ тўловлар 180 кундан кечиктирилган барча кредитлар «умидсиз» сифатида таснифланади.

Бундан ташқари, суд жараёнидаги активлар, қарздорнинг молиявий ҳолати ёмонлиги ва тўловга қобилиятсизлиги сабабли тўлов муддати узайтирилган активлар ҳамда банк фаолиятида фойдаланилмайдиган, муаммоли кредитларни қоплаш учун олинган мулклар, улар банк балансига олинган кундан бошлаб уч ой муддатда сотилмаган активлар ҳам «умидсиз»сифатида таснифланади.

Мазкур қоидаларнинг жорий қилиниши тижорат банклари активлар сифатининг янада ошишига, муаммоли кредитларни пайдо бўлишини дастлабки вақтларда аниқлаштиришга имкониятларни яратади, пировардида тижорат банкларининг омонатчилари ва кредиторларининг манфаатларини янада ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Ш.Халяров
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш
ва тартибга солиш департаменти
 директори ўринбосари




Рўйхатдан ўтиш муддати: 12 январь 2016 й.
docx 14.9 KB
Юклаб олиш



 
USD = 10836.69
-13.41
EUR = 11315.67
-29.19
RUB = 196.58
-2.41
GBP = 13136.24
+41.25
JPY = 80.00
+0.01
CHF = 11294.10
-12.8
CNY = 1619.74
-0.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X