Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1091

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотларининг ахборот хавфсизлиги Концепциясига шарҳ

Янгиланган сана:  19 Май 2019, 14:08

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ, ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ КОНЦЕПЦИЯСИГА ШАРҲ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотларининг ахборот хавфсизлиги Концепцияси» ишлаб чиқилиб, 2011 йилнинг 31 декабрида Марказий банк Бошқаруви томонидан тасдиқланди.

Мазкур Концепция «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Электрон рақамли имзо тўғрисида», «Электрон тўловлар тўғрисида», «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Банк сири тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги Концепцияси» асосида ишлаб чиқилди.

Мазкур Концепцияда илгари сурилаётган тартиб-қоидалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ҳамда минибанклари, кредит ташкилотларида, шунингдек чет эл банклари ваколатхоналари ҳамда нобанк кредит ташкилотларида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифалари ва амалда қўллаш чора-тадбирлари мажмуаси стратегиясини ишлаб чиқишда ягона умумлашган асосий йўналишни белгилаб беради.

Марказий банкнинг асосий мақсадларидан бири Республика банк тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек тўлов тизимини бетўхтов ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлашдан иборат. Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси банк тизими ташкилотларида ахборот хавфсизлигини етарли ва лозим даражада таъминлаш ҳисобланади, яъни аксарият ҳолларда автоматлаштирилган банк тизимининг (АБТ), банк технологик жараёнларининг (тўлов, маълумотлари ва бошқалар) ахборот хавфсизлиги даражасини аниқлашдан иборатдир.

Банк тизимининг ўзига хос хусусусияти шундан иборатки, алоҳида ташкилотларнинг иш фаолиятидаги негатив ҳолатлар юзага келиши оқибатлари тўлов тизимида тизим инқирозини тез ривожланишига олиб келади, мижозлар ва мулкдорлар даромадларига таъсир қилади. Ахборот хавфсизлигида инцидент ҳолатларининг юзага келиши банк тизими ташкилотларига сезиларли даражада зиён етиш имкониятларини оширади. Шунинг учун банк тизими ташкилотларининг ахборотлар активларига таҳдид, яъни ахборот хавфсизлигига хавф ташкилотга кўрсатиладиган реал хавфни  ифода қилади.

Бундай таҳдидларга қарши туриш ва ахборот хавфсизлигида нохуш ҳолатларни  бартараф этишнинг самарали чора-тадбирларини таъминлаш учун банк тизими ташкилотларида ахборот хавфсизлиги етарли даражада таъминланиши, шунингдек бу ҳолатни узоқ вақт мобайнида сақлаб турилиши лозимдир. Ушбу сабабларга кўра банк тизими ташкилотларида ахборот хавфсизлиги масалалари уларнинг фаолиятида энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади.

Мазкур Концепция келгусида банк тизимида ахборот хавфсизлиги даражасини янада кўтаришга ҳамда аҳолини банк тизимига бўлган ишончини ошишига хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.

 

У.К.Султонов
Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза
 қилиш департаменти бошқарма бошлиғи

 

Рўйхатдан ўтиш муддати: 12 январь 2016 й.
docx 16.0 KB
Юклаб олиш



 
USD = 10887.87
+27.73
EUR = 11131.76
-50.93
RUB = 168.84
-17.04
GBP = 12997.94
-68.98
JPY = 80.46
+0.51
CHF = 11218.83
-34.03
CNY = 1623.99
+4.45
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X