Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
365

Гаров реестри ва Адлия вазирлигининг ахборот тизимлари ўртасидаги маълумот алмашинувига ўзгартиришлар киритилди

Янгиланган сана:  28 Дек 2022, 15:15
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-198-сонли Фармони ижроси доирасида Марказий банк ҳузуридаги “Гаров реестри” давлат унитар корхонаси ахборот тизими ҳамда Адлия вазирлигининг “Нотариус” ахборот тизимлари ўртасидаги маълумот алмашинувига 2022 йил 30 ноябрда тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур ўзгартиришларга асосан бугунги кунда барча тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан гаров реестри ахборот тизими орқали “Нотариус” ахборот тизимига бирламчи бозордан автотранспорт воситаси сотиб олиш учун ажратилган кредит таъминоти сифатида гаровга олиш ва онлайн тақиқ қўйиш юзасидан сотиб олинаётган автотранспорт воситасининг давлат рақами ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ҳақидаги маълумотларни киритиш ихтиёрий этиб белгиланди.

Шунингдек, барча тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари учун автотранспорт воситасининг кузов (VIN) рақами орқали “Нотариус” ахборот тизимига онлайн тақиқ қўйиш имконияти яратилди. Бунинг натижасида қарздорлар томонидан кредит ҳисобига сотиб олинган автотранспорт воситасини кредит ташкилотига гаровга тақдим этмасдан сотиб юбориш ҳолатларига чек қўйилади.

Шу билан бирга, бирламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олиш учун ажратилган кредит таъминоти сифатида сотиб олинаётган кўчмас мулк бўйича тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан “Нотариус” ахборот тизимига ҳамда Кадастр агентлигининг ахборот тизимига онлайн тақиқ қўйиш имконияти яратилади. Бунинг натижасида расмийлаштирилган ипотека шартномаларини қарздор томонидан кадастр органларида қоғоз шаклида рўйхатдан ўтказилмасдан, кредит ташкилотлари томонидан онлайн рўйхатдан ўтказиш амалиёти жорий этилди. 
Рўйхатдан ўтиш муддати: 30 ноябрь 2022 й.



Улашиш:

 
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X