Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
606

“Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорга шарҳ

Янгиланган сана: 30 Янв 2023, 14:19
Марказий банк бошқарувининг “Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар китириш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 23 январда 3042-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ҳужжат қабул қилинишидан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/23-сон қарори билан тасдиқланган “Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) Низомни юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштиришдан иборат. 

Хусусан, қарор асосида қуйидагилар белгиланмоқда:

  • кредит бюросининг потенциал кредит олувчилар тўғрисидаги ахборотларнинг скоринг таҳлилини тезкор, тўлиқ ва ишончли амалга ошириш мақсадида кредит бюроси ахборот тизимларида қўлланиладиган ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасининг лицензияланган ва сертификатланган дастурий-техник воситалари таркибий қисми ҳисобланувчи скоринг бўйича дастурий таъминотга эга бўлишини;
  • лицензия бериш тўғрисидаги аризалар юзасидан қабул қилинган қарорлар ҳақида лицензия талабгорларини хабардор қилиш муддатини 3 кундан 1 иш кунига қисқартиришни;
  • лицензияларни QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат кўринишида бериш ҳамда лицензиянинг ҳаққонийлигини электрон шаклда текшириш имкониятини яратишни;
  • лицензия дубликатларини бериш амалиётини бекор қилишни.

Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан “Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомда келтирилган нормаларнинг юқори турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши таъминланади.
Рақам: 3042-3
Рўйхатдан ўтиш муддати: 23 январь 2023 й.
lex.uz -
Рақам: 3042-3



Улашиш:

 
USD = 12861.25
+24.15
EUR = 13603.34
+87.16
RUB = 128.41
+3.79
GBP = 16410.96
+80.89
JPY = 85.41
+0.01
CHF = 14633.35
+126.51
CNY = 1770.52
+3.42
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X