Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
710

“Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор юзасидан шарҳ

Янгиланган сана: 1 Май 2023, 12:24

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, банк жараёнларини оптималлаштириш, тижорат банкларида банк операцияларини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобварақларида тўғри акс эттириш ва юритиш мақсадида ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ушбу ҳисобварақлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар билан:

  • стандарт деб таснифланган активлар учун захиралар шакллантирилиши;

  • илгари яратилган захираларнинг қайтарилишида такроран солиққа тортишнинг олдини олиш учун даромад ҳисобини юритиш;

  • ҳосилавий инструментлар бўйича фоизли даромад ва харажатлар ҳисобини юритиш;

  • мижозларнинг инвестициявий ва “яшил энергия” лойиҳаларини молиялаштириш бўйича маблағлари ҳисобини юритиш;

  • валюта биржаси билан ҳисоб-китобларни алоҳида юритиш;

  • Тезкор тўловлар тизими ва Марказий банк клиринг тизимлари бўйича маблағларнинг мажбуриятлар қисмида алоҳида ҳисобини юритиш учун янги алоҳида ҳисобварақлар билан тўлдирилди.

“Ўзбекистон Республикаси банкларида кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисида йўриқнома” (рўйхат рақами 1496, 2005 йил 15 июль), “Тижорат банкларида молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низом” (рўйхат рақами 1528, 2005 йил 30 ноябрь), “Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари” (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль) ва “Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида йўриқнома” (рўйхат рақами 1885, 2009 йил 19 январь) ўз кучини йўқотиши муносабати билан ушбу ҳужжатлардаги молиявий активларнинг, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг, касса амалларининг ва қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича бухгалтерия ёзувлари Ҳисобварақлар режасига киритилди.


Рақам: 3336-1
Рўйхатдан ўтиш муддати: 20 апрель 2023 й.
lex.uz -
Рақам: 3336-1



Улашиш:

 
USD = 12861.25
+24.15
EUR = 13603.34
+87.16
RUB = 128.41
+3.79
GBP = 16410.96
+80.89
JPY = 85.41
+0.01
CHF = 14633.35
+126.51
CNY = 1770.52
+3.42
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X