Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2023 йил учун молиявий барқарорлик шарҳи эълон қилинди

Янгиланган сана: 3 Июн 2025, 14:35

2023 йил учун молиявий барқарорлик шарҳида молиявий заифликлар харитаси, глобал ва Ўзбекистон иқтисодиётидаги молиявий шароитлар, молиявий сектордаги вазият, номолиявий сектордаги ҳолат, активлар бозоридаги ҳолат, банк тизими бўйича макро стресс-тест натижалари, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфлар, макропруденциал сиёсат асосларини такомиллаштириш имкониятлари, молиявий барқарорлик учун ички ва ташқи хатарлар каби масалалар қамраб олинган.

2023 йил учун молиявий заифликлар харитасида уй хўжаликлари, кўчмас мулк бозори ва банк тизимининг ликвидлилик кўрсаткичлари билан боғлиқ заифликлар таҳлил қилинган.

Молия сектори қисмида банк ва нобанк молия секторлари, капитал бозори, номолиявий сектори қисмида эса корпоратив ҳамда уй хўжалиги секторлари молиявий аҳволи қайд этилган.

Активлар бозори қисмида кўчмас мулк бозори ҳолати, бунда уй-жой нархларининг бозор ва фундаментал нархлари ўртасидаги тафовутлари баҳоланди. Шунингдек, автоулов бозоридаги ҳолат атрофлича таҳлил қилинди.

Ўзбекистон банк тизимининг шокларга бардошлилигини баҳолаш бўйича асосий ва хатарли сценарийларга асосланган макро стресс-тест натижалари, хусусан, хатарли сценарий учун алоҳида қўшимча шоклар бериш орқали банк тизими бардошлилиги баҳоланди.

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфлар қисмида иқлим ўзгаришининг маълумотлар панели шакллантирилиб, Ўзбекистон учун жорий ҳолатдаги хавф даражаси ўрганилди.

Макропруденциал сиёсат асосларини такомиллаштириш йўлида контрциклик капитал буферини жорий қилиш зарурати ва механизми кўриб чиқилган.

Шунингдек, ушбу шарҳда Ўзбекистон молия тизими барқарорлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий ички ва ташқи хатарлар ва уларни енгиллаштирувчи чоралар ҳам ёритилган.




Улашиш:

 
USD = 12020.48
+4.52
EUR = 14048.33
-3.13
RUB = 158.77
-1.53
GBP = 16207.21
-15.54
JPY = 75.25
+0.03
CHF = 15273.80
-29.26
CNY = 1758.33
-0.01
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X