Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2023 йил I ярим йиллиги учун молиявий барқарорлик шарҳи эълон қилинди

Янгиланган сана: 3 Июн 2025, 14:40

2023 йил I ярим йиллиги учун Молиявий барқарорлик шарҳида глобал ва Ўзбекистон иқтисодиётидаги макромолиявий ҳолат, молиявий ва номолиявий сектордаги вазият, активлар бозори, хусусан кўчмас мулк ҳамда автоулов бозорлари ҳолати, банк тизими бўйича макро стресс-тест натижалари ҳамда макропруденциал сиёсат асосларини такомиллаштириш имкониятлари каби масалалар қамраб олинган.

Дастлаб, 2023 йил I ярим йиллиги учун молиявий заифликлар харитаси келтирилган бўлиб, унда аҳолининг қарз мажбуриятларини бажариш ҳолати билан боғлиқ хавотирлар ортиб бораётганлиги, Ўзбекистон ҳудудида уй-жойларнинг реал нархларида давомий ўсиш суръатлари сақланиб қолаётганлиги, шунингдек банкларнинг ликвидлилик кўрсаткичлари сезиларли пасайганлиги қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, жаҳон ва Ўзбекистондаги молиявий шароитлар ҳолати таҳлил қилинди.

Молия сектори таҳлили қисмида банк ва нобанк молия секторлари, капитал бозори, номолиявий сектори қисмида эса корпоратив ҳамда уй хўжалиги секторлари қамраб олинди.

Активлар бозори қисмида кўчмас мулк бозори ҳолати ўрганилган бўлиб, бунда уй-жой нархларининг бозор ва фундаментал нархлари ўртасидаги тафовут сабаблари ва улар билан боғлиқ хатарлар батафсил ёритилди. Шунингдек, автоулов бозоридаги ҳолат атрофлича таҳлил қилинди.

Ўзбекистон банк тизимининг турли шокларга бардошлилигини баҳолаш учун асосий ва хатарли сценарийларга асосан макро стресс-тест ўтказилди. Шу билан бирга, хатарли сценарий учун алоҳида қўшимча шоклар бериш орқали банк тизими бардошлилиги баҳоланди.

Ушбу шарҳда Ўзбекистон молия тизими барқарорлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий хатарлар ва уларни енгиллаштирувчи чоралар ҳам келтириб ўтилган.


Батафсил ушбу ҳаволада




Улашиш:

 
USD = 12020.48
+4.52
EUR = 14048.33
-3.13
RUB = 158.77
-1.53
GBP = 16207.21
-15.54
JPY = 75.25
+0.03
CHF = 15273.80
-29.26
CNY = 1758.33
-0.01
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X