Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2026 йил учун маҳаллий тизимли аҳамиятга молик банклар белгиланди

Янгиланган сана: 4 Ноя 2025, 11:46

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан 2026 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар рўйхатини тасдиқлади.

Тизимли аҳамиятга молик банклар қуйидаги мезонлар асосида аниқланди:

- актив ва мажбуриятлар ҳажми;
- банк тизими иштирокчилари билан ўзаро боғлиқлиги;
- қамров;
- банк операциялари мураккаблиги.

Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, Банк назорати қўмитаси томонидан қуйидаги банклар 2026 йил учун маҳаллий тизимли аҳамиятга молик банклар сифатида белгиланмоқда:

1.   “Ўзмиллийбанк” АЖ
2.   “Агробанк” АТБ
3.   “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
4.   АТ “Халқ банки”
5.   “Ипотека-банк” АТИБ
6.   “Капиталбанк” АТБ
7.   “Асакабанк” АЖ

2025 йил 1 октябрь ҳолатига тизимли аҳамиятга молик банкларнинг Ўзбекистон банк тизими активларидаги улуши 64 фоизни ташкил этмоқда.




Улашиш:

 
USD = 11987.16
+13.68
EUR = 13393.25
-43.39
RUB = 146.29
-0.3
GBP = 16060.40
-52.31
JPY = 75.71
+0.11
CHF = 14650.65
+13.14
CNY = 1796.96
+1.43
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X