Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Банклар учун контрциклик капитал буфер даражаси белгиланди

Янгиланган сана: 26 Дек 2025, 17:29

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви банк тизимининг барқарорлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда даврий тизимли хатарларни камайтириш мақсадида банклар учун контрциклик капитал буфер даражасини 2026 йил 1 январдан эътиборан 1,5 фоиз этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу қарор банклар учун ўрнатиладиган капитал талабларини Базел III стандартларига мувофиқлаштириш, шунингдек, 2024–2025 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг Молиявий секторни баҳолаш дастури (FSAP) доирасида берилган тавсияларни инобатга олган ҳолда қабул қилинди.

Контрциклик капитал буфери даражасини белгилашда молиявий цикл ва тизимли хатарларни ифодаловчи самарали кўрсаткичлар ҳисобга олинди. Белгиланган методологияга мувофиқ, буфер даражасини аниқлашда миқдорий ёндашувлар асосида ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

Марказий банк контрциклик капитал буфер даражасини йилда икки марта қайта кўриб чиқади. Контрциклик капитал буфер даражаси банкнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларига нисбатан 0–2,5 фоиз оралиғида белгиланиши мумкин.

 

Маълумот учун:

Контрциклик капитал буфер — бу банклардан иқтисодий фаоллик юқори бўлган даврларда қўшимча капитал шакллантирувчи макропруденциал назорат воситаси бўлиб, иқтисодий пасайиш даврларида банклар томонидан йўқотишларни қоплаш ва кредитлаш фаоллигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.




Улашиш:

 
USD = 12303.16
+23.68
EUR = 14507.89
-0.32
RUB = 159.76
+0.51
GBP = 16705.23
-128.71
JPY = 78.34
-0.05
CHF = 15803.67
-14.29
CNY = 1773.07
+4.25
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X