Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2027 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар рўйхатини тасдиқлади.
“Тизимли аҳамиятга молик банкларни аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ қуйидаги мезонлар асосида ҳисоб-китоблар амалга оширилди:
- банк тизими иштирокчилари билан ўзаро боғлиқлиги;
- қамров;
- банк операциялари мураккаблиги.
Банк назорати қўмитаси томонидан қуйидаги банклар 2027 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар сифатида белгиланди:
2. «Агробанк» АТБ
3. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
4. «Асакабанк» АЖ
5. «Капиталбанк» АТБ
6. АТ «Халқ банки»
7. «Ипотека-банк» АТИБ
Бунда, тизимли аҳамиятга молик банкларнинг амалдаги рўйхати ўзгаришсиз қолмоқда. 2026 йилнинг 1 октябрь ҳолатига тизимли аҳамиятга молик банкларнинг активлари Ўзбекистон банк тизими активларининг 60 фоизини ташкил этди.
Марказий банк томонидан тизимли аҳамиятга молик банклар учун алоҳида банк назорати ўрнатилади ҳамда таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 1 фоизи миқдорида қўшимча капитал буферини шакллантириш талаби белгиланади.










