Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2024 йил 5 ноябрь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 4 Ноя 2024, 17:58

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2024 йил 5 ноябрь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: ўрта муддатли ғазначилик мажбуриятлари;

идентификацион рақам: 28021UMFS;

ISIN код: UZA000003683

бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

аукцион ўтказиш санаси: 2024 йил 5 ноябрь;

муомала даври бошланиш санаси: 2024 йил 7 ноябрь;

чиқарилиш ҳажми: 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўм;

муомала даври: 1095 кун;

мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2027 йил 7 ноябрь;

қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15,0%;

фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

биринчи давр:     2025 йил 8 май;

иккинчи давр:   2025 йил 6 ноябрь;

учинчи давр:       2026 йил 7 май;

тўртинчи давр: 2026 йил 5 ноябрь;

бешинчи давр:    2027 йил 6 май;

олтинчи давр:      2027 йил 7 ноябрь;

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;

аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши   мумкин;

Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 1 000 000 000 000 (бир триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




Улашиш:

 
USD = 12653.32
-58.77
EUR = 14822.10
-105.71
RUB = 161.89
-0.75
GBP = 17204.72
-78.64
JPY = 86.29
-0.64
CHF = 15896.13
-61.8
CNY = 1762.25
-9.69
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X