Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2025 йил 2 декабрь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 1 Дек 2025, 17:40

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2025 йил 2 декабрь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:

ДҚҚ тури: ўрта муддатли ғазначилик мажбуриятлари;

идентификацион рақам: 28038UMFS;

ISIN код: UZA000005134

бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

аукцион ўтказиш санаси: 2025 йил 2 декабрь;

муомала даври бошланиш санаси: 2025 йил 4 декабрь;

чиқарилиш ҳажми: 500 000 000 000 (беш юз миллиард) сўм;

муомала даври: 1095 кун;

мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2028 йил 3 декабрь;

қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 15,0%;

фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой.

Фоизли даромад тўланиш саналари:

биринчи давр:     2026 йил 4 июнь;

иккинчи давр:   2026 йил 3 декабрь;

учинчи давр:       2027 йил 3 июнь;

тўртинчи давр: 2027 йил 2 декабрь;

бешинчи давр:    2028 йил 1 июнь;

олтинчи давр:      2028 йил 3 декабрь;

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;

аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши   мумкин;

Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 3 000 000 000 000 (уч триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

 




Улашиш:

 
USD = 12048.04
-51.14
EUR = 14062.47
-71.79
RUB = 153.28
-0.54
GBP = 16241.96
-36.28
JPY = 75.82
-0.81
CHF = 15103.47
-75.53
CNY = 1727.12
-7.98
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X