Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Марказий банк 2026 йил 6 октябрь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида давлат қимматли қоғозлар (ДҚҚ)ни қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.
Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.
Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.
Аукционда жойлаштириладиган ДҚҚ реквизитлари:
ДҚҚ тури: ўрта муддатли ғазначилик мажбуриятлари;
идентификацион рақам: 28048UMFS;
ISIN код: UZA000006546
бир дона мажбуриятнинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;
аукцион ўтказиш санаси: 2026 йил 6 октябрь;
муомала даври бошланиш санаси: 2026 йил 8 октябрь;
чиқарилиш ҳажми: 300 000 000 000 (уч юз миллиард) сўм;
муомала даври: 1095 кун;
мажбуриятларнинг сўндириш санаси: 2029 йил 7 октябрь;
қатъий белгиланган фоизли даромад ставкаси: йиллик 13,0%;
фоизли даромад тўланиш даври: 6 ой.
Фоизли даромад тўланиш саналари:
биринчи давр: 2027 йил 8 апрель;
иккинчи давр: 2027 йил 7 октябрь;
учинчи давр: 2028 йил 6 апрель;
тўртинчи давр: 2028 йил 5 октябрь;
бешинчи давр: 2029 йил 5 апрель;
олтинчи давр: 2029 йил 7 октябрь;
Аукцион ўтказиш шартлари:
аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;
аризаларни қондириш вақти: 11:30;
тўлов валютаси: сўм;
аукцион бўйича ҳисоб китоблар Т+2 режимида амалга оширилади;
аукцион савдоларида фақат бирламчи дилерлар иштирок этиши мумкин;
Ушбу ДҚҚни махсимал ҳажми 3 000 000 000 000 (уч триллион) сўм бўлгунга қадар қўшимча жойлаштирилиши мумкин;
аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;
битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.










