Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2026 йил 12 ноябрь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 11 Ноя 2026, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2026 йил 12 ноябрь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 21246CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2026 йил 12 ноябрь;

чиқарилиш ҳажми: 2 500 000 000 000 (икки триллион беш юз миллиард) сўм;

муомала даври: 91 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2027 йил 11 февраль;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:30-12:00;

аризаларни қондириш вақти: 12:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.




Улашиш:

 
USD = 12002.93
-1.55
EUR = 13156.41
+0.7
RUB = 146.74
+0.18
GBP = 15721.44
+0.37
JPY = 75.45
-0.13
CHF = 14309.64
+57.62
CNY = 1800.97
+3.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X