Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Асосий ставка

Янгиланган сана: 26 Янв 2023, 11:59

Асосий ставка пул-кредит сиёсатининг асосий инструменти бўлиб, инфляциянинг барқарор 5 фоизлик таргети доирасида шаклланишини таъминлаш учун зарур бўлган пул-кредит шароитларини белгилаб беради.

Асосий ставка банклараро пул бозоридаги қисқа муддатли пул нархини (UZONIA) белгилайди, яъни тижорат банкларининг бир-бирларига овернайт шартларда қарз бериш ва қарз олиш фоиз ставкасининг мақсадли кўрсаткичи ҳисобланади.

Асосий ставка динамикаси, фоизда

xlsx 22.3 KB
Асосий ставка динамикаси

Маълумот учун: Марказий банк бошқаруви Қарори билан 2020 йилнинг 1 январь санасидан пул бозоридаги фоиз ставкаларини тартибга солиш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси жорий этилган ва пул-кредит операциялари бўйича асосий мўлжал кўрсаткич сифатида қайта молиялаштириш ставкаси ўрнига фойдаланиш белгиланган. Қайта молиялаштириш ставкаси амалиётда ўз кучини сақлаб қолган ва асосий ставка даражасига тенглаштирилган.

Марказий банк бошқаруви иқтисодий шарт-шароитлардан келиб чиқиб асосий ставкани йилига саккиз марта аввалдан белгиланган тақвим асосида кўриб чиқади ва қарорлар қабул қилади. Қабул қилинган қарорлар юзасидан пресс-релизлар эълон қилинади.

Асосий ставканинг ўзгариши тижорат банкларининг фоиз ставкаларига қандай таъсир қилади?

Банклараро пул бозори овернайт фоиз ставкаларининг асосий ставкага яқин даражада шаклланишини таъминлаш пул-кредит сиёсатининг операцион мақсади ҳисобланади. Марказий банк ушбу операцион мақсадга пул-кредит инструментлари, хусусан, очиқ бозордаги операциялари орқали эришади.

Асосий ставканинг ўзгариши банклараро овернайт фоиз ставкаларига таъсир қилади ва бу орқали пул бозоридаги бошқа узоқроқ муддатли фоиз ставкаларининг ўзгаришига олиб келади. Пул бозоридаги фоиз ставкаларининг ўзгариши, ўз навбатида, тижорат банкларининг кредит ва депозит фоиз ставкалари шаклланишига таъсир кўрсатади.

Асосий ставканинг ўзгариши иқтисодиётга ва инфляцияга қандай таъсир қилади?

Пул-кредит сиёсатининг мақсади инфляциянинг 5 фоизлик таргет даражасини таъминлаш. Ушбу мақсадга эришиш учун Марказий банк асосий ставкани ўзгартириш орқали иқтисодиётдаги ялпи талабни таклиф даржасигача мувозанатлаштириш чораларини кўриб боради.

Иқтисодиётдаги фоиз ставкалари даражаси бозор иштирокчиларининг қарз олиш, сармоя киритиш, жамғариш ёки истеъмол қилиш бўйича қарорларига таъсир кўрсатади.

Марказий банк асосий ставкасининг оширилиши иқтисодиётдаги фоиз ставкаларини оширади. Юқори фоиз ставкалари жамғариш воситаларининг жозибадорлигини оширади ҳамда қарз воситаларига талабни камайтиради. Бундай шароитда бозор иштирокчилари кўпроқ жамғариб, камроқ сарфлашда давом этади. Товар ва хизматлар таклифи ўзгармаган ҳолда уларга бўлган талабнинг пасайиши иқтисодиётдаги нархларнинг барқарорлашувига ва натижада инфляция даражасининг пасайишига хизмат қилади.

Аксинча, инфляция прогноз даврида таргетидан пасайиб кетиши эҳтимоли юқори бўлган тақдирда асосий ставка пасайтирилади.

USD = 12893.07
+18.01
EUR = 13386.87
-19.93
RUB = 125.96
+1.21
GBP = 16121.49
-180.91
JPY = 82.27
+0.29
CHF = 14399.23
+32.95
CNY = 1766.37
+1.79
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X