Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13192

Банк карталари асосида банклараро чакана тўлов тизимлари

Янгиланган сана: 18 Июл 2022, 15:19

Бугунги кунда тижорат банклари томонидан “Uzcard”  ҳамда “Humo” тўлов тизимларининг миллий валютадаги банк карталари муомалага чиқарилиб, уларнинг инфратузилмаси кенгайтириб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Пластик карталар орқали ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорига асосан Ягона умумреспублика процессинг маркази ташкил этилиб, “Uzcard” тўлов тизими фаолият юрита бошлади.

2020 йил 11 апрелда Ягона умумреспублика процессинг маркази МЧЖга “Uzcard” тўлов тизими оператори лицензияси Марказий банк томонидан тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3945-сонли қарорига асосан Миллий банклараро процессинг маркази ташкил этилиб, 2019 йилнинг I-чорагидан бошлаб “Humo” тўлов тизими ишга туширилди.

Миллий банклараро процессинг маркази МЧЖга 2020 йил 11 апрелда “Humo” тўлов тизими оператори лицензияси Марказий банк томонидан берилди.

Мамлакатимизда банк карталари инфратузилмаси 2020 йил 1 январь ҳолатига 20 547 минг дона банк карталари, 392 361 та тўлов терминаллари ҳамда 9 203 та банкомат ва инфокиосклардан ташкил топган.

2019 йил давомида иккита миллий чакана (“Humo” ҳамда “Uzcard”) тўлов тизимларининг Visa, Mastercard, China Union Pay ҳамда Мир халқаро тўлов тизимлари билан интеграцияси самарали амалга оширилди. Бу эса, ушбу халқаро тўлов тизимлари карталари фойдаланувчилари, яъни мамлакатимизга ташриф буюрувчи туристлар, меҳмонлар учун кенг шарт-шароитлар яратган ҳолда “Humo” ҳамда “Uzcard” тўлов инфратузилмаси (банкоматлар ва тўлов терминаллари тармоғи) орқали миллий валютада тўловларни амалга ошириш имкониятини беради.

Рисунок5.jpg

Рисунок6.jpg

Рисунок7.jpg

Рисунок8.jpg




USD = 12893.07
+18.01
EUR = 13386.87
-19.93
RUB = 125.96
+1.21
GBP = 16121.49
-180.91
JPY = 82.27
+0.29
CHF = 14399.23
+32.95
CNY = 1766.37
+1.79
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X